Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0017. Рукуъда айтиладиган дуо

2671 марта кўрилган

Тингланг( سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ.

1 – «Улуғ Роббимни поклайман!» Уч маротаба айтилади. (Абу Довуд, Насоий, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Тингланг(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي).

2 - Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсондан) покдирсан. Эй Парвардигоримиз! Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ! Мени мағфират эт. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг(سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ المَلائِكَةِ وَالرُّوحِ).

3 - (Аллоҳ ҳар қандай ёмонлик, айбу нуқсондан) Пок ва муқаддас зотдир. Малоикалар ҳамда Руҳ – Жаброилнинг Парвардигоридир. (Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَلَكَ أَسْلَمْتُ، خَشَعَ لَكَ سَمْعِي، وَبَصَرِي، وَمُخِّي، وَعَظْمِي، وَعَصَبِي، وَمَا اسْتَقَلَّ بِهِ قَدَمِي).

4 - Эй Аллоҳ! Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим, бўйсундим. Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайим ва қадамим кўтариб турган нарсаларим бўйсунди. ( Муслим ривояти).

Тингланг(سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ، وَالْمَلَكُوتِ، وَالكِبْرِيَاءِ، وَالْعَظَمَةِ).

5 - Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (барча айбу нуқсондан) покдир! (Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти).