Пайшанба 23 Ноябрь 2017 | 4 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0121. Жамаротга тош отишда ҳар бир тош билан бирга такбир айтиш

1634 марта кўрилган

( يُكَبِّرُ كُلَّمَا رَمَى بِحَصَاةٍ عِنْدَ الْجِمَارِ الثَّلاَثِ، ثُمَّ يَتَقَدَّمُ وَيَقِفُ يَدْعُو مُسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةِ رَافِعاً يَدَيْهِ بَعْدَ الْجَمْرَةِ الأُولَى وَالثَّانِيَةِ، أَمَّا جَمْرَةُ الْعَقَبَةِ فَيَرْمِيْهَا وَيُكَبِّرُ عِنْدَ كُلِّ حَصَاةٍ، وَيَنْصَرِفُ وَلاَ يَقِفُ عِنْدَهَا).

1 – Учала жамра (тош отадиган жой)да ҳам ҳар тош отиш билан бирга такбир айтади. Биринчи ва иккинчи жамра (тош отадиган ер)ларда тош отиб бўлгач олдинроққа ўтади сўнгра кўлини кўтариб қиблага юзланган ҳолда туриб, дуо қилади. Охирги тош отиладиган ер (Жамратул ақаба)да эса тошларни отади, ҳар бирини отаётганида такбир (Аллоҳу акбар) айтади ва унинг олдида (дуо учун) тўхтамасдан кетади. (Бухорий ва Муслим ривояти).