Пайшанба 23 Ноябрь 2017 | 4 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0116. Рукнул асвад олдида қандай такбир айтади?

1640 марта кўрилган

(طَافَ النَّبِيُّ r بِالْبَيْتِ عَلَى بَعِيْرٍ، كُلَّمَا أَتَى الرُّكْنَ أَشَارَ إِلَيْهِ بِشَيْءٍ عِنْدَهُ وَكَبَّرَ).

1 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяда ўтириб Каъбани тавоф қилдилар (айландилар). Ҳар сафар рукн рўпарасига келган вақтларида ўзларида бор бўлган бирон нарса билан унга ишора қилиб такбир (Аллоҳу акбар) айтар эдилар. («Бирон нарса», деб ҳассалари айтилаяпти). (Бухорий ривояти).