Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0107. Расулуллоҳга салот (соллаллоҳу алайҳи васаллам деб) айтишнинг фазли

4183 марта кўрилган

قَالَ : ( مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً وَاحِدَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً ) .

1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Ким менга (бир марта) салот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салот айтади. (Аллоҳнинг салоти бандасини Малаул аълода зикр қилиши-эслашидир). (Муслим ривояти).

وَقَالَ : (لاَ تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ).

2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менинг қабримни қайта-қайта зиёрат этадиган жой (ёки ҳайитгоҳ) қилиб олмангиз. Менга салот айтингиз. Албатта, сизларнинг салотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

وَقَالَ : ( اَلْبَخِيْلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ ) .

3 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бахил унинг хузурида мен зикр қилинганимда менга салот айтмаган кишидир. (Термизий ва бошқалар ривояти).

وَقَالَ : ( إِنَّ للهِ مَلاَئِكَةً سَيَّاحِيْنَ فِي الأَرْضِ يُبَلِّغُونِي مِنْ أُمَّتِي السَّلاَمُ ) .

4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳнинг ер юзини кезиб юриб, умматимдан менга салом етказувчи фаришталари бор. (Насоий ва Ҳоким ривояти. Албоний саҳиҳ деган).

وَقَالَ : (مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلاَّ رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلاَمَ).

5 – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Менга бирон киши салом айтадиган бўлса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳим (жоним)ни қайтариб туради. (Абу Довуд ривояти. Албоний саҳиҳ деган).