Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0103. Сафардаги кишининг тонг отганда ўқийдиган дуоси

1925 марта кўрилган

Тинглангسَمِعَ - أَوْ سَمَّعَ - سَامِعٌ بِحَمْدِ اللَّهِ وَحُسْنِ بَلائِهِ عَلَيْنَا، رَبَّنَا صَاحِبْنَا، وَأَفْضِلْ عَلَيْنَا، عَائِذاً بِاللَّهِ مِنَ النَّارِ.

1 – Аллоҳнинг ҳамдини ва Унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди. (Яъни, Аллоҳнинг неъматлари ва яхшиликлари учун Унга айтган ҳамдларимизга гувоҳ бўлувчи шоҳид бўлди. Агар эшиттирди дейилса, маъноси: Сўзимизни эшитувчи ўзгаларга ҳам етказди). Парвардигоро! Бизни Ўзинг асра, ҳифзу ҳимоянгга ол ва бизга (мўл-кўл неъматларинг билан) фазлу марҳаматлар қил. Аллоҳдан дўзахдан паноҳ беришини сўраймиз. (Муслим ривояти).