Ислом нури
 

Бош сахифа

Дуолар

Маколалар

Китоблар

Мавъизалар

Савол-жавоблар

Бизга богланинг

Мухтор сайтлар

Мухаммад Шокир аш-Шариф

Илмонийя ва унинг аччик самаралари

Шайх Абдуллох ибн Абдуррохман ал-Жибрин мукаддимаси

Абу Жаъфар ал-Бухорий таржимаси


Бисмиллахир рохманир рохим

Барча оламлар роббиси, Ер ва Осмонларни тутиб тургувчи, барча махлуклар ишини режалаштирувчи Аллох таъолога  хамдлар бўлсин! Мен шериксиз, ягона, хакикий Молик- Аллох таъолодан ўзга илох йўк хамда Мухаммад унинг бандаси, омонатли ва ростгўй пайгамбари деб гувохлик бераман. Аллох таъоло унга, унинг оиласи ва асхобларига салавот ва саломлар йўлласин!

Сўнг…

Ушбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир. Бу тоифа-Ислом умматига бало ва офат бўлган , бирок, ўз максадлариини  яширсада, Ислом дини ва таълимотларига нисбатан бўлган гина-адоватларини сездирган, шаръий жазолар, муомалалар ва ибодатлардан нафратланган, максадлари жирканч шахвоний манфаатлар бўлган, динни давлатдан ажратишга интилган, динни махкам ушлаган кишиларни колоклик, тургунлик ва тубанлик билан айблаётган «илмонийлар»дир. Шубхасиз, бу тоифанинг Ислом умматига бўлган хатари, илк даврлардаги мунофиклар ва бошка адашган гурухларнинг хатаридан кўра хатарлирокдир.

Аллох таъоло муаллифга тавфик берсин! Чунки, у бу тоифанинг максадларини ва катта хатарларини очиб ташлади.

Мусулмон нажот йўлида юриши учун бу тоифадан эхтиёт бўлиши, ўз душманини таниши хамда улардан ўзи ва дўстларини узок килиши лозим…

Аллох таъоло тўгри йўлга хидоятловчи ва муваффак килгучи зотдир…

Аллох таъоло пайгамбаримизга, унинг оиласи ва асхобларига салавот ва саломлар йўлласин!

 

Абдуллох ибн Абдуррахмон ал-Жибрин

  Мукаддима

Аллох таъолога хамдлар, Аллохнинг элчиси Мухаммадга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин!

Сўнг…

Бизнинг Ислом уммати, бугунги кунда, ўзининг энг коронгу кунларини яшаб ўтмокда. Чунки, у заиф ва хорлик холатига тушди. Унга яхудий, насроний ва бутпараст каби бахтикаролар хукмрон бўлдилар. Бунинг сабаби эса Аллох таъоло бизлар учун хидоят, тўгрилик ва зулматлардан нурга чикиш килиб юборган динни лозим тутишдан узок бўлишдир.

Илк даврларда диндан узок бўлиш, мусулмонларнинг бир тоифасигагина чекланган бўлса, аста-аста ёйилиб, умматнинг кўп кисмига етиб борди. Илмонийликнинг расмий, фикрий ва матбуот даражасида ёйилишининг, диндан узоклашишни кучайтириш, ўрнатиш хамда хидоят ва такво манбаларига яна кайтадан кайтиш олдида тўсик бўлишда катта таъсири бўлди.

Шунинг учун хам ушбу «Илмонийя ва (мусулмон давлатларидаги) унинг аччик самаралари» номли мухтасар рисолани ёздик. Шояд ушбу рисола мусулмонларга илмоний даъват мохияти, манбалари, унинг динимизга бўлган хатари ва халокатли таъсирларини билиб олишларида ўз самараларини берса ва биз ўзимизни химоя килиш, каршилик кўрсатиш, илмоний даъватчиларнинг хатоларини очиб ташласа ва илмонийликни Аллох таъолонинг изни билан, бутунлай илдизи билан курутишга шошилсак хамда ўз динимизга том маънода кайтсак ва бизга том маънодаги иззат кайтса.

(Иззат Аллох , Алло