Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Шоҳ ва ғулом

2961 марта кўрилган

Cухайб розияллоху анхудан ривоят килинадики, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Сизлардан олдин яшаб ўтганларда бир шох бўлиб унинг хизматида бир сехргар бор эди. (Изох: Бу шох золим эди. У ўзини роб-худоман деб даъво киларди. Ўзига бўйсунмаган кишиларни сехргари билан кўркитар эди). У сехргар кариб колгач шохга деди: “Энди мен кариб колдим. Менга бирон бир зукко гулом-ёш болани юборинг, мен унга сехрни ўргатай”. Шох бир гуломни сехр илмини ўрганиши учун унинг хузурига юборди. Гулом сехргарнинг уйига бораётганида бир рохиб (ибодат учун узлатга чиккан одам)нинг олдидан ўтар эди. Кунларнинг бирида гулом рохибнинг олдида ўтириб, унинг сўзларини тинглади ва бу сўзлар унга ёкиб колди. Шундан кейин хар гал гулом сехргарга бораётганида шу рохиб олдида тўхтар ва у билан ўтирар эди. Сехргарнинг олдига келганида эса, сехргар уни кеч колгани учун урар эди. Гулом буни рохибга шикоят килди. Рохиб унга: “агар сехргардан кўрксанг, мени уйда ушлаб колишди, дегин. Уйдагиларингдан кўрксанг, мени сехргар ушлаб колди, деб айт”, деди.

У мана шу зайлда бориб келар эди. Кунларнинг бирида унинг йўлидан катта бир хайвон чикиб колди. Бу хайвон одамлар йўлини тўсиб кўйиб, уларни ўтишга кўймаётган экан. Гулом ўзига ўзи деди: “Бугун мен ким афзалрок эканлигини билиб оламан, сехргарми, рохибми?”. Сўнгра у кўлига бир тошни олиб: “Эй Аллох, агар Сенга рохибнинг ишлари сехргарнинг ишларидан кўра севиклирок бўлса, бу хайвонни ўлдир ва одамлар бемалол ўтиб кетсинлар!”, деб тошни хайвонга отди ва хайвон шу захоти ўлди. Одамлар йўлларида давом этдилар. Кейин гулом рохибга келиб бўлган вокеанинг хабарини берди. Рохиб унга деди: “Ўглим, бугун сен мендан ўзиб кетдинг, чунки мен сен етган мартабангни кўрмокдаман. Шубхасиз, сен якин кунларда синовларга дуч келасан. Агар синовларга дуч келсанг мени (устозинг эканлигимни) айтиб кўйма”.

Гулом тугма кўр, мохов (пес) ва бошка касалликларни даволай бошлади. Бу нарса шохнинг якин (аъён, вазир)ларидан бўлган кўзлари кўр бўлиб колган киши эшитиб колди. У кўпгина совгалар олиб, гуломнинг олдига келиб айтдики: “Агар сен менга шифо берсанг, мана буларнинг барчаси сеники бўлади”. Гулом унга жавобан деди: “мен хеч кимга шифо бера олмайман – шифони факат Буюк Аллохгина беради. Агар сен Аллохга иймон келтирсанг, мен Аллохга дуо киламан, сенга шифо беради”. Шунда у Аллохга иймон келтирди ва Аллох Таоло унга шифо берди. Кейин эса у одатига кўра шохнинг хузурига келиб ўтирди. Шох ундан: “Ким сенинг кўзингни очди?” деб сўради. У: “Роббим” деди. Шох: “Нима, сенинг мендан бошка хам Роббинг борми?” деб сўради. У: “Менинг Роббим ва сенинг Роббинг - Аллох”, деди. Шунда шох уни ушлаб каттик кийнокка солди ва нихоят у гуломни айтиб кўйди. Гуломни шох олдига келтирилди. Шох унга деди: “Эй ўгилгинам, сен сехр илмида шу даражада кучайибсанки, тугма кўрларни ва моховларни даволаётган эмишсан. Бунга жавобан гулом деди: “Мен хеч кимга шифо бера олмайман – факатгина Буюк Аллох шифо беради”. Шунда шох уни азоблай бошлади. Азоблайверди, азоблайверди ва нихоят у рохибни айтиб кўйди.

Кейин унинг олдига рохиб келтирилди ва унга: “Динингдан кайт!” дейилди. У эса рад килди. Шунда подшох аррани олиб келишни буюрди, аррани рохиб бошининг ўртасига кўйишди-да, арралай бошладилар хаттоки рохиб иккига бўлиниб ерга кулади. Шундан сўнг шох хузурига унинг (кўзи очилган) якинини олиб келишди. Унга хам: “Динингдан кайт” деб айтилди. Бирок у хам рад этди. Шунда аррани унинг боши ўртасига кўйиб, токи унинг танаси иккига бўлиниб ерга тушгунича арралашди. Сўнгра шох олдига гулом келтирилди ва унга хам: “Динингдан кайт!” дейилди. У хам бош тортди. Шунда шох бир нечта хизматчиларига уни топшириб: “Фалон токка уни олиб чикинглар ва чўккисига етганингларда, агар у динидан кайтса кайтди, йўкса, уни пастга ташлаб юборинглар!” деди.

Улар гуломни айтилган жойга олиб боришди ва уни токка олиб чикишди. У: “Эй Аллох, Ўзинг хохлаган нарса билан мени улардан куткар!” деди. Шунда тог силкиниб улар пастга кулаб тушишди. Гулом эса шох олдига келди. Шох сўради: “Сен билан бирга бўлганларга нима килди?” Гулом айтдики: “Буюк Аллох мени улардан куткарди!” Шунда шох бошка хизматчиларига уни топшириб: “Уни кемага ўткизиб денгиз ўртасига олиб боринглар. Агар у динидан кайтса кайтди, йўкса уни сувга ташланглар!”, деди. Улар уни буюрилган жойга еткизишди. У ерда гулом дуо килди: “Эй Аллох, Ўзинг хохлаган нарса билан мени улардан куткар!” Шу пайт кема агдарилди ва шох хизматчилари чўкиб кетдилар. Гулом эса яна шох олдига келди. Шох: “Сен билан бирга бўлганларга нима килди?” деб сўради Гулом жавоб берди: “Аллох таоло мени улардан куткарди!”, сўнгра шохга айтдики: “Мен сенга буюрадиган ишни килмагунингча, мени ўлдира олмайсан!” Шох сўрадики: “У нима экан?” Гулом жавоб берди: “Одамларни бир майдонда йиг, мени дарахт танасига богла. Кейин эса менинг ўкдонимдан бир дона ўкни олиб камон (ёй) ўртасига кўйиб: “Шу гуломнинг Роббиси бўлмиш Аллох номи билан!” деб айтиб от. Ана шундагина сен мени ўлдира оласан.

Подшох одамларни кенг бир майдонга йигиб гуломни дарахт танасига боглади, унинг ўкдонидан бир дона ўкни олди, камоннинг ўртасига кўйиб: “Шу гуломнинг Роббиси бўлмиш Аллох номи билан!”, деб айтиб отганди, ўк (гуломнинг) чаккасига тегди. У чаккасини ушлаб ўлди. Шунда одамлар: “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!” дейишди. Сўнгра шохнинг олдига аъёнлари келиб: “Ана энди нима дейсиз?! Аллохга касам ичиб айтамизки, сиз эхтиёт бўлган иш юзага келди – одамлар иймон келтиришди!” дейишди. Шунда шох шахар дарвозалари олдида чукур хандаклар казишни буюрди. Хандаклар казилиб, ичларига ўтлар ёкилди. Сўнгра шох: “Ким динидан кайтмаса, уни ўтга ташланглар!” деди. Миршаб (мелиса)лар унинг буйругини астойдил бажаришга киришдилар. Навбат кўлида ёш гўдаги бор бир аёлга келганда у аёл ўтга тушишдан ўзини олиб кочди, шунда гўдак тилга кириб унга деди: “Онажон, сабр килинг, албатта, сиз хак узрасиз!”

Имом Муслим ривояти

Ушбу тарихий киссадан куйидаги фойдаларни олишимиз мумкин:

1. Бирон киши хак динни таълим олаётган бўлса, бунга унинг уйидагилари ва бошкалар карши бўлсалар уларга то улар бу хакни тушунгунларигача ёлгон сўзлашининг мумкинлиги. Буни рохибнинг ушбу сўзларидан олинади: "Рохиб унга: “агар сехргардан кўрксанг, мени уйда ушлаб колишди, дегин. Уйдагиларингдан кўрксанг, мени сехргар ушлаб колди, деб айт”.

2. Оллох таоло солих кишиларни яхши кўриши ва сехргар, фолбин ва азайимхонларнинг ишларини ёктирмаслиги. Буни гуломнинг ушбу сўзларидан олинади: “Эй Аллох, агар Сенга рохибнинг ишлари сехргарнинг ишларидан кўра севиклирок бўлса, бу хайвонни ўлдир ва одамлар бемалол ўтиб кетсинлар!”, деб тошни хайвонга отди ва хайвон шу захоти ўлди.”

3. Мўъмин иймонига ва амалига яраша мусибатларга мубтало бўлади. Буни рохибнинг гуломга айтган мана бу сўзларидан олинади: “Ўглим, бугун сен мендан ўзиб кетдинг, чунки мен сен етган мартабангни кўрмокдаман. Шубхасиз, сен якин кунларда синовларга дуч келасан".

4. Кишининг бошига кийинчиликлар тушганда хакни ўргатган устозлари ва биродарларини айтиб кўймаслик. Буни хам рохибнинг сўзидан олинади: "Агар синовларга дуч келсанг мени (устозинг эканлигимни) айтиб кўйма”.

5. Киши мен ундай кила оламан, бундай кила оламан демаслиги балки, агар Оллох мени буларга кодир килсагина кила оламан деб ишнинг барчасини Оллохга кайтариши кераклиги. Чунки биз факат Оллох хохлаган нарсанигина Унинг мадади билан кила оламиз. Буни гуломнинг мана бу сўзларидан олинади: "мен хеч кимга шифо бера олмайман – шифони факат Буюк Аллохгина беради".

6. Киши золимлар кўлига тушиб колса ва улар уни динидан кайтармокчи бўлсалар, улардан кутулиш йўли колмаса жонни фидо килиш. Бу рохиб ва кўзи очилган шохнинг якини килган ишдан олинади: “Динингдан кайт!” дейилди. У эса рад килди. Шунда подшох аррани олиб келишни буюрди, аррани рохиб бошининг ўртасига кўйишди-да, арралай бошладилар хаттоки рохиб иккига бўлиниб ерга кулади".

7. Оллохга ихлос билан дуо килинса албатта Оллох таоло дуони ижобат килади. Бунга гуломнинг дуолари далилдир: “Эй Аллох, Ўзинг хохлаган нарса билан мени улардан куткар!”

8. Оллох йўлига чакирувчи даъватчи иложи бўлса хаттоки ўлими билан хам кўпчиликнинг хидоятига сабабчи бўлсин. Бу хам гуломнинг ўлимида акс этгандир: "Подшох одамларни кенг бир майдонга йигиб гуломни дарахт танасига боглади, унинг ўкдонидан бир дона ўкни олди, камоннинг ўртасига кўйиб: “Шу гуломнинг Роббиси бўлмиш Аллох номи билан!”, деб айтиб отганди, ўк (гуломнинг) чаккасига тегди. У чаккасини ушлаб ўлди. Шунда одамлар: “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!”, “Биз гуломнинг Роббисига иймон келтирдик!” дейишди."

9. Агар подшох золим бўлса унинг атрофидагилари ундан кўра маккоррок бўлишлари: "Сўнгра шохнинг олдига аъёнлари келиб: “Ана энди нима дейсиз?! Аллохга касам ичиб айтамизки, сиз эхтиёт бўлган иш юзага келди – одамлар иймон келтиришди!”

10. Тарихда хам золим подшохларнинг ёрдамчилари миршаблар экани: “Ким динидан кайтмаса, уни ўтга ташланглар!” деди. Миршаб (мелиса)лар унинг буйругини астойдил бажаришга киришдилар".

11. Ёши катта аклли кишилар гохида хакикат билан нохаклик ўртасини ажратолмай иккиланиб колганларида ёш-гўдаклар уларга хак нималигини таъкидлаб, тушунтириб кўйишларининг мумкинлиги ва "хамиша ота-боболарники тўгри ёшларники хато" деган коиданинг хатолиги: "Навбат кўлида ёш гўдаги бор бир аёлга келганда у аёл ўтга тушишдан ўзини олиб кочди, шунда гўдак тилга кириб унга деди: “Онажон, сабр килинг, албатта, сиз хак узрасиз!”

Оллох таоло барчаларимизга фойдали илмлар ато этсин!