Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Солиҳ алайҳиссалом қиссаси: Самуднинг туяси

2383 марта кўрилган

1. Од кавмидан сўнг

Нух кавми кетидан Од кавми келганидек Од кавмига Самуд кавми ворис бўлди.

Самуд кавми жойлашган ер хам гўзалликда Од кавми еридан колишмасди. Ям-яшил водийлар, булоклар, ёнларидан дарёлар окиб турувчи бог-роглар...

Курувчилик ва зироат-дехкончиликда Самуд хам мисли Од каби эди.

Улар акл-тадбиркорликда хатто Од кавмидан юкорирок турардилар.

Тог-тошларни ўйиб кенг ва катта уйлар куришар, тошларга хаддан ташкари гўзал накшлар солар эдилар.

Самуд кавми анча ривожлангани боис, метин тошларни бемалол худди шамъдек турли шаклга солишарди.

Уларнинг шахрига кирган киши огзи очилиб коларди.

Тоглар каби юксак биноларни кўриб «буларни жинлар курган бўлса керак» деган хаёлга борарди.

Деворларга солинган турфа гуллар бахор чечакларини ёдга соларди...

Аллох таъоло Самуд кавмига осмону ер баракотларини мўл-кўл ёгдирди.

Осмон улардан ёмгирини аямади. Ер сахийлик билан бехисоб тухфалар хадя килди.

Боглар ширин-шакар мевалар етиштирди.

Аллох таъоло уларнинг ризк-рўзига хам, умрларига хам баракот ато этди.

2. Самуднинг куфрони неъмати

Ажабки, хад-хисобсиз мана шунча улуг неъматлар Самуд кавмини Аллох ибодатига, шукронага эмас, куфру тугёнга етаклади. Улар Яратганни унутиб, факат кўл остиларидаги нарсалар билан кувониб юравердилар.

«Биздан хам куч-кудратли бўлган бирон нарса борми?!» дея кибр билан магрурланар эдилар. Самуд кавми ўзларини ўлмайдиган дея гумон килишди. Ўзларича мухташам касрларидан, хушманзара богларидан асло ажралмайдигандек бўлдилар.

Гўё уларнинг тош касрларига ўлим кириб кела олмайди?!

Нахотки улар «Нух кавми чукур водийда яшаганлиги боис сувга гарк бўлган» деб ўйласалар?!

Балки, Однинг халокатини хам уларнинг текисликда яшаганлигидан кўрарлар?!

Ўзларини хавф-хатардан холи, ўлимдан омонда хисоблайдиларми?!

3. Санамларга ибодат килиш

Самуд кавми шунча ношукурликлари етмагандек, энди тошларни йўниб бут ясадилар-да, уларга ибодат кила бошлашди...

Улар ўзларидан илгари Нух ва Од кавмлари нима килган бўлсалар, айнан такрорлашга тушдилар.

Аллох таъоло инсонларни тошлар устидан хукмрон этиб кўйганди. Лекин, улар жохилликлари сабабли мана шу тошларга кул бўлдилар.

Парвардигори олам инсонни мукаррам килди, уни турфа ноз-неъматлар билан сийлади.

Аммо инсонлар ўзларини ўзлари хорладилар.

«Албатта Аллох инсонларга асло зулм килмас. Лекин инсонлар (ўзлари) ўзларига зулм килурлар».

Ажабо, улар кўллари билан йўниб-тарошлаётган тошлар сира-сира ўз хокимларига исён килмайди. Нима килсалар, жим туриб беришади.

Кизик хоким инсон ўзига тўла бўйсундирилган тошлар пойига бош урса, саждалар этиб сигинса-я?!

Кучли хеч бир замонда заифга ибодат килганми?! Подшох ўз кули оёгига саждалар этиб сигинганми?!

Инсонлар Аллохни унутдилар.

Инсонлар ўзларининг ким эканликларини унутдилар.

Инсонлар куч-кудратда тенгсиз яккаю ёлгиз Аллохга кул бўлишни хохламадилар.

Бас, натижада Аллох уларни хор килиб кўйди.

4. Солих алайхис-салом

Аллох таъоло Самуд кавмига пайгамбар юборишни ирода килди.

Албатта, Пок Парвардигор бандаларининг куфр боткогига ботишига рози бўлмас!

Кавм орасидан Солих исмли яхши насл-насабга эга, окил киши танлаб олинди.

Ёшлигида хамма бу окил-нажиб болага алохида эътибор билан карарди. Уни кўллари билан кўрсатишиб «Ана Солих» дер эдилар.

- Хали бу бола улуг одам бўлади!

- Кавмнинг оксоколлари, энг бой-бадавлат кишилари каторига киради.

- Ўзининг улкан касри, хушманзара бог-рогларида кайф-сафо килади...

Солих алайхис-саломнинг отаси хам ўгли хакида факат мана шундай ёки шунга ўхшаш хаёлларни сурарди:

«Хали унинг ўгли акли заковати оркали хаммадан кўп мол-дунё тўплайди. Зотдор аргумок устида ортидан бир гала хизматкорларини эргаштириб чикканида кўрган киши ўглига салом беради.

Хамма «Бу Фалончининг ўгли» деб айтади. Одамлар унинг жуда бахтлилигини ва ўглининг хаддан ташкари катта бойлигини ўзаро гаплашадилар...».

Лекин Аллох таъоло бошка нарсани ирода килганди.

Солих алайхис-салом пайгамбарлик шарафига мушарраф бўлди.

Аллох таъоло инсонларни зулматлардан нурга олиб чикиш учун уни элчи килиб юборди.

Айтингчи, бундан хам улуг шараф борми?

5. Солих алайхис-салом даъвати

Солих алайхис-салом кавмига караб баланд овозда шундай деди:

- «Эй кавмим, Аллохга ибодат килингиз! Сизлар учун Ундан бошка (бирон) илох йўкдир!».

Бой-бадавлат кимсалар хануз маишат билан, ўйин-кулги билан овора эдилар.

Тош санамларга сигинувчи бу бандалар хакикий илохни - Аллохни танимасдилар.

Солих алайхис-саломнинг даъвати уларга асло ёкмади. Газаби келган пулдорлар: «Ким у?» дея хизматкорларидан суриштиришди.

- Солих - жавоб берди хизматкорлар.

- Нималар деяпти ўзи?

- У «Аллохга ибодат килинглар! Сизлар учун Ундан бошка бирон илох йўкдир! Аллох таъоло ўлганларингиздан сўнг сизларни кайта тирилтиради ва (иймон келтирмаганларни) хору шарманда этади»,- деяпти. Яна айтаяпти-ки: «Мен Аллохнинг сизларга юборган расулидирман!»

Бойлар масхара килиб кулишди:

- Бечора! Хали у пайгамбар эмишми?! Ахир Унинг хашаматли саройлари, бог-роглари, кенг экинзорлари бўлмаса... Кандай килиб шу (ялангоёк) пайгамбар бўлар экан?!...

6. Бойларнинг галамислиги

Баъзиларнинг Солих алайхис-саломга мойил бўлаётганини кўрган бой-бадавлат кимсалар ўзларининг бошликликларидан ажраб колишдан кўркиб типирчилаб колишди. Улар дедилар:

«Бу (хеч канака пайгамбар эмас) худди сизлардек (бир оддий) одам, (холос). Сизлар ейдиган нарсани еб, сизлар ичадиган нарсадан ичади».

«Агар ўзларингиз каби (бир) башарга итоат этсангизлар, унда сизлар аник хасратда колурсизлар».

«У сизларга «Ўлиб тупрок ва суяк бўлганингизда(н сўнг кайта хаётга) чикариласизлар» деб ваъда килаяптими»?

«(Сизларга) ваъда килинаётган нарса(нинг бўлиши) накадар йирок».

«Факатгина (мана шу) хаёти дунёмиз (бор холос. Шу хаётда) ўламиз ва хаёт кечирамиз (тугиламиз, яшаймиз). Ва биз кайта тургизилувчи эмасмиз!».

«У (бир) Аллохга (Аллох номидан) ёлгон тўкиётган киши (холос!) ва биз унга иймон келтиргувчи эмасмиз!».

7. Биз адашибмиз!

Самуд кавми Солих алайхис-саломга иймон келтирмади.

Солих алайхис-салом кавмга ваъз-насихатлар килиб, санамларга ибодат килишдан кайтарса, улар жавобан шундай дердилар:

- Эй Солих! Сен ёшлигингда туппа-тузук аклли, бўладиган бола эдинг. Биз сени улгайса, улугларимиздан бўлади деб умид килардик. Биз сени «фалончи, фалончиларга ўхшаб юради» деб ўйлардик.

Сендан эса хеч ким чикмади!

Сен тенги аклсиз болалар хам бугун улуг одамлар бўлиб етишишди.

Сен бўлсанг факирлик йўлини тутдинг. Биз сени улуг одам бўлади- деб янглишган эканмиз.

Умидимиз чиппакка чикди. Бечора отанг, сени катта килиб нима яхшилик кўрди?!

Бечорагина онанг, сени деб куйиб-пишганлари хайф кетди-я!

Солих алайхис-салом кавмдошлари сўзини жим туриб эшитди. У кавмининг хакни кўрмаслигидан каттик афсусланар эди.

Кавмдошлари Солих алайхис-саломни кўрганларида «Аллох Солихнинг отасини рахмат килсин. Ўгли тузук одам бўлиб чикмади» дейишарди.

8. Солих алайхис-салом насихати

Солих алайхис-салом ўз кавмини сабр ва хикмат билан даъват килишда давом этарди.

- Эй кавмдошлар! Сизлар абадул абад мана шу ерда коламиз деб ўйлаяпсизларми?!

- Мангу мухташам касрлар ичида кайф-сафо киламиз деган ўйдамисизлар?!

Хамиша хушманзара бог-роглар, чаманлар кучогида ором-осойишта юрамиз деб ният килаяпсизларми?!

Ўлмасдан, доим тогларни ўйиб уй солиб юрмокчимисизлар?!

Йўк, сизларнинг бу хомхаёлларингиз харгиз амалга ошмас!

Хеч качон ўйлаганларингиз бўлмайди! Эй биродарлар! Ахир ота-боболарингиз каёкка кетди?!

Акл ишлатиб кўрмайсизларми?!

Ота-боболарингиз хам мухташам касрлар куришганди. Уларнинг хам бог-роглари, катта-катта хурмОзар, экинзорлари бор эди. Оталарингизда худди сизлар каби тошлардан касрлар куриб яшардилар.

Лекин шунча мол-мулклари уларга бирон фойда бердими? Уларни ўлимдан саклаб колдими?

Ахир ўлим фариштаси оталарингиз жонини дорул бакога олиб кетмаганмиди?!

Худди шундай сизлар хам бир куни албатта ўласизлар. Сўнг Аллох таъоло сизларни тирилтириб, хад-хисобсиз неъматларини нималарга сарфлаганингиздан сўрок килади.

9. Мен сизлардан ажру-мукофот тиламайман

Эй кавмдошларим! Нега мендан кочмокдасиз? Нимамдан кўркасизлар? Хотирларингиз жам бўлсин, Менга сизларнинг мол-дунёларингиз керак эмас. Сизлардан хеч нарса умидвор эмасман.

Мен сизларга панд-насихатлар килиб, Парвардигоримнинг буйрукларини етказиб тургувчиман холос.

«Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим факат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир».

Эй биродарларим! Нега менга итоат этмайсизлар? Ахир мен сизларга ишончли насихат килгувчиман-ку!

Нега ўзгаларнинг молини ейдиган, одамларга зулм киладиган, фожир, фосик, бузгунчи кимсаларга итоат этасизлар. Самуд кавми Солих алайхис-саломга жавобан шундай дерди:

«Хеч шак-шубхасиз сен сехрланган - аклдан озган кимсалардандирсан. Сен хам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг (пайгамбарлигингга) бир оят далил келтиргин!».

10. Аллохнинг туяси

Солих алайхис-салом деди:

- Сизларга кандай далил-исбот керак?

Кавм айтди:

- Агар хакикатан хам пайгамбар бўлсанг, мана шу харсанг ичидан корнида боласи бор тирик туя чикариб бер-чи?!

Одамлар туяни тош эмас, туя тугишини яхши билардилар, Туянинг ердан ўсиб чикмаслиги ёки тошдан пайдо бўлмаслиги хаммага маълум эди.

Улар Солихни ожиз колдириб, галаба нашидасини суришларига аник ишонгандилар. Лекин Пок Парвардигорга хакикий иймон келтирган Солих алайхис-салом У зотнинг барча нарсага кодирлигига шубха килмасди.

Солих Парвардигорига илтижо килди. Аллох таъоло ўз набийсининг дуосини беижобат колдирмади.

Харсанг ичидан одамлар талаб килганидек корнида боласи бор туя чикиб келди ва жажжи бўталок тугилди. Одамлар дахшатдан тош котдилар. Лекин улардан факат бир кишигина иймонга келди.

11. Навбат

Солих алайхис-салом деди:

- Бу Аллохнинг туяси. Яратганнинг мўъжизаси. Сўрагандингиз, Аллох сизларга ўз кудрати билан уни яратиб берди.

«Унга бирон ёмонлик етказманглар-ки, у холда сизларни улуг куннинг - киёматнинг азоби ушлар».

Бу туя Аллох ерида эмин-эркин ўтлаб, сувга кониб юради. Унга сизларнинг бокишингиз хам шарт эмас.

Ем-хашак кўп, сув мўл. Бу туя жуда улканлиги билан алохида ажралиб турар эди. Кавмнинг кўй-кўзилари, мол-холлари ундан хуркиб кочарди.

Туя сув ичгани келган вактида бошка чорвалар сувга якин йўламасди. Шу боис сув ичиш навбат килинди. Бир куни туя ичса, бошка бир кун кавмнинг моллари ичарди. Туя факат ўзининг навбати бўлган кундагина сув ичгани борарди.

12. Тугён

Лекин Самуд кавми хаддан ошди, кибрга кетди. Улар «Нега энди молларимиз хар куни сугорилмас экан» деб туяга кўпол муносабатда бўла бошладилар. Солих алайхис-салом Аллох таъоло мўжизасига нисбатан юмшок муомалада бўлишни такрор-такрор эслатсалар-да, кавм сира кулок солмасди.

- Ким шу туяни сўя олади?- дейишди улар.

- Мен, Мен,- дея икки киши ўрнидан сакраб турди.

Икки бадбахт Аллох туясини ўлдириш ниятида уни пойлаб ўтирдилар. Туя кўриниши биланок биринчиси уни ўк билан отди. Иккинчиси эса сўйиб ташлади.

13. Азоб

Туянинг ўлдирилганини эшитиб, Солих алайхис-салом бехад махзун бўлди.

«Шунда (Солих) айтди: «Уй-жойларингизда уч кун (тириклик неъматидан) бахраманд бўлингиз. Мана шу чин ваъдадир».

Мана шу юртда ер юзида фитна-фасод кўзгаб юрадиган тўккизта бузгунчи кимса хам яшарди. Улар тунда Солих алайхис-саломни ва унинг оиласини пинхоний равишда ўлдириб юборишга келишдилар.

- Агар биздан сўрашса, билмаймиз, деб тураверамиз.

Лекин Аллох таъоло Солих алайхис-саломни ва у кишининг ахли оилаларини золимлар ёмонлигидан асраб колди. Нихоят айтилган уч кун хам ўтди. Одамлар тонгни одатдагидек каршиладилар. Баногох каттик зилзила билан дахшатли кичкирик янгради. Мана шу кичкирик зарбидан юраклар ёрилиб кетди. Зилзила окибатида уйлар вайронага айланди.

Ха, дархакикат бу кун Самуд учун жуда каттик кун эди. Харобага айланган шахарда биронта тирик жон колмади. Солих алайхис-салом ва у кишига эргашган мўминлар бу бадбахт шахарни ташлаб чикдилар. Энди улар бу ерда нима хам килишарди. Кавмининг жасадларига кўзи тушган Солих алайхис-салом хазин овозда дедилар:

- «Эй кавмим! Дархакикат мен сизларга Парвардигорим рисолатини етказган ва насихатлар килган эдим. Лекин сизлар насихатгўйларни севмасдингиз».

Бир вактлар гуллаб яшнаган шахар ўрнида хувиллаган сарой харобалари ва ташландик кудукдан бошка хеч нарса колмади. Бирон жонзот топилмайдиган бўм-бўш кўркинчли шахар харобалари кўзга ташланиб турибди. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) Шомга кетар эканлар Самуд кавми яшаган ерларга якинлашди. Пайгамбар ўз асхобларига шундай деб буюрди:

- «Ўзларига зулм килган кимсалар масканларига, уларга етган нарса сизларга хам етиб колишидан кўркиб йиглаган холда кирингиз!»

«Огох бўлингизким, албатта Самуд (кабиласи) Парвардигорларига кофир бўлган эдилар. Огох бўлингизким, Самуд (кабиласи) халокатга учради».