Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Энг сўнгги пайгамбар

7382 марта кўрилган

Болалар, биз Аллох одамларга жуда кўп пайгамбар юборганини билиб олдик. Бугун эса охирги пайгамбар ким эканини ўрганамиз. Аллох бу дунёга охирги пайгамбарни качон юборган, биласизларми?

Аллох бундан 1400 йил олдин ер юзига энг сўнгги пайгамбарини юборди. У пайгамбар бизнинг пайгамбаримиз МУХАММАД саллаллоху алайхи ва салламдирлар. Аввалги пайгамбарлар ўзларининг кавмларига элчи килиб юборилар эдилар. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам бутун оламга пайгамбар бўлиб келдилар. Илгариги пайгамбарлар маълум вактга пайгамбар бўлиб келардилар. Аллох Таоло Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламни бу дунё тамом бўлгунча яшайдиган хамма одамларга, барча халкларга, хатто жинларга хам пайгамбар килди.

У кишининг исмлари Мухаммад. Оталарининг исми Абдуллох. Оналарининг исми Омина. Боболарининг оти Абдулмутталиб. Пайгамбаримиз Курайш кабиласидан, Хошим уругидан, Иброхим пайгамбар авлодларидан бўладилар. Пайгамбаримизнинг отларини эшитганда «Соллаллоху алайхи ва саллам», дейилади.

Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Фил йилида (570 йил) Макка шахрида тугилдилар. Оталари у киши тугилмасларидан аввал вафот этганлар. Пайгамбаримиз 6 ёш бўлганларида оналари хам вафот этдилар. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ёшликларидан етим бўлиб ўсдилар. Аммо у киши жуда хам одобли бола эдилар. Болалик пайтларида хам бошка болаларга ўхшаган ўйинкарок эмасдилар. Cахрога чикиб одамларнинг кўйини бокиб берардилар. Катталарга ёрдамлашиб юрардилар. У кишини хамма яхши кўрарди.

40 ёшга етганларида Аллох Мухаммад алайхис-саломга пайгамбарлик берди. Жаброил фаришта келиб пайгамбаримизга ИСЛОМ динини ўргатдилар. Аллохдан КУРЪОН номли китобни олиб кела бошладилар.

Аллох Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламни РАСУЛУЛЛОХ (Аллохнинг элчиси), деб атади. Аллох у кишига аввал ўз якинларини Исломга чакиришни буюрди. Кейин Курайш кабиласини, ундан сўнг хамма одамларни Исломга даъват килиш кераклигини айтди. Расулуллох одамларни иймонга чакиришга бошладилар. Аввалига озгина одам мусулмон бўлди. Кўп кишилар Расулуллохга карши чикдилар. Мушриклар у зотни масхаралаб, хакоратлар килдилар. Мусулмон бўлганларни азобладилар, баъзиларини ўлдирдилар. Шундан сўнг мўминлар Пайгамбаримиз билан Маккадан Мадина шахрига кўчиб кетдилар. Расулуллох яна сабр билан барча одамларни Исломга даъват килавердилар. Мусулмонлар борган сайин кўпайиб бордилар. Кофирлар бундан аччикланиб, мусулмонларга карши уруш бошладилар. Пайгамбаримиз ва мусулмонлар Аллох йўлида жиход килишди. Аллох уларга ёрдам берди. Мусулмонлар кофирлар устидан галаба козондилар. Нихоят, араблар ва жуда кўп халклар Ислом динига киришди. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам 23 йил пайгамбарлик килдилар. Аллох буюрган вазифани чиройли килиб бажардилар. Расуллуллох 63 ёшларида Мадина шахрида вафот этдилар. Аллох у кишига, оила аъзоларига ва сахобаларига салавот ва саломлар ёгдирсин!

7 – коида. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам энг охирги пайгамбардирлар. У киши бутун дунё халкига пайгамбар бўлиб келганлар. Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламдан кейин хеч ким пайгамбар бўлмайди.

Саволлар
  1. Аллох бу дунёга яна пайгамбар юборадими?
  2. Расулуллох одамларни Исломга кандай килиб давъат килдилар?