Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳ Таоло ким?

6563 марта кўрилган

АЛЛОХ ТАОЛО бизнинг Раббимиздир. РАББ яратувчи, тарбия килувчи, эга, дегани. Аллох бутун оламни яратган. У хамма нарсани парвариш килади, бокади, ўстиради. У оламнинг эгасидир. Аллохни хеч ким яратмаган. Унинг Ўзи аввалдан бор эди. Биз Аллохни Унинг исмлари, сифатлари оркали таниймиз ва Унга иймон келтирамиз. Унинг 99 та исм ва сифати бор.

Аллох яккадир. Унинг хеч бир шериги, ёрдамчиси йўк. У ёрдамчига хам, бошка нарсаларга хам мухтож эмас. У хеч кимдан тугилмаган. Ўзи хам хеч кимни тугмаган. Унинг ота-онаси, аёли, ўгли, кизи йўк. Унга тенг келадиган хеч ким йўк. У хеч нарсага ўхшамайди.

Аллох - доимо тирик. У хеч качон ўлмайди ва ухламайди. Ундан бошка хамма нарса ўлади. Аллох нимани хохласа тирилтиради, нимани хохласа ўлдиради. Одамлар, жинлар, хайвонлар, кушлар, баликлар, хашаротлар Аллохнинг махлукотларидир. Махлукот яратилган нарсалар, дегани. Махлукотлар бор бўлиш учун Аллохга мухтож бўладилар. Уларга Аллох жисм, жон, хаво, сув ва овкат беради.

Аллох - одамларга мехрибон. У ердаги барча нарсани одамзодга хизмат килсин, деб яратган. У шамол ва булутларни юборади. Ёмгир-корларни ёгдиради. Океан-денгизларни сув билан тўлгизади. Дарёларни окизади. Дарахтларни ўстиради. Одамларга нон бўлсин, деб бугдойларни етиштиради. Яна У меваларни пиширади. Гулларни очилтиради. Бизга овкат бўлиши учун халол хайвонларни яратади. Ердан фойдали конларни чикариб беради. Касалларга шифо беради. Биз Уни яхши кўрамиз.

Аллох хаммадан кучли. Ер, осмон ва уларнинг ўртасидаги хамма нарсалар Аллохга бўйсунади. Куёш, ой ва юлдузлар Аллох кўрсатган йўлдан четга чикмайдилар. Бир-бирлари билан тўкнашиб кетмайдилар. Баъзан тепамизда момакалдирок гумбурлайди. Чакмок чакади. Осмондан олов келиб ерга урилади. Дарахтлар, уйлар ёниб кетади. Баъзан каттик ер кимирлайди. Иморатлар йикилади. Одамлар уйларнинг тагида колиб кетадилар. Баъзи ерларга сел келиб, хамма нарсани сув окизиб кетади. Буларнинг хаммасини ким килади?.. Аллох! Биз Аллохдан кўркамиз.

Аллох хамма нарсани эшитувчи, кўрувчи, билувчидир. Аллох ернинг устида, остида ва осмонда бўлаётган ишларнинг хаммасини кўриб, билиб туради. Шивирлаб гаплашилган гапларни хам эшитади. Коп-коронгида турган нарсаларни хам, хеч кимнинг кўзига кўринмайдиган зарраларни хам кўради. У одамларнинг дилларидан ўтган фикрларини хам билиб туради.

Аллохдан бошка биронта худо йўк. Худо, деб унга ибодат килинадиган Зотни айтилади. Ибодат, деганда намоз ўкиш, рўза тутиш каби ишлар тушунилади. Одамлар Аллохни танишлари, Ундан кўркишлари, Унга ибодат килишлари керак. Гунох ишлардан тўхташлари шарт. Шунда Аллох уларни балолардан асрайди. Агар одамлар Аллохнинг айтганини килмасалар, У офат юборади. Ёмонларни халок килади. Баъзан ёмонларга кўшиб яхшиларга хам бало юборади. Шунинг учун яхши одамлар ўзларидан бошкаларни хам Аллохнинг йўлига чакирадилар, ёмон йўлдан кайтарадилар.

2 – коида. Аллох - хаммамизнинг Раббимиз. Дунёдаги хамма ишларни У бошкаради. Аллох якаю ягонадир. Ундан бошка хеч бир худо йўк. Биз Аллохга ишонамиз ва ибодат киламиз.

Саволлар
  1. Аллох кандай зот?
  2. Аллохни нима учун танишимиз керак?