Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Кабрдаги хаёт

7408 марта кўрилган

Одам боласи бу дунёда абадий яшамайди. Хамма инсон бир кун вафот этади. Баъзилар узок йил яшайди. Баъзилар ўртача умр кўради. Баъзилар ёшлигида вафот бўлиб кетади.

Инсон ўлгандан сўнг унинг жонини фаришталар олиб кетадилар. Агар у яхши одам бўлган бўлса, унинг жонини жаннат фаришталари олиб кетадилар. Ёмон одам бўлган бўлса, унинг жонини дўзах фаришталари олиб кетадилар. Инсоннинг жони танадан чиккандан кейин ё рохатда ёки азобда яшайди.

Вафот этган кишининг жасадини одамлар ювиб, кафанга ўраб, кабристонга олиб борадилар. У жойда ўликни ерга кўмадилар. Одам кўмиладиган ерни кабр, дейилади. Инсон кабрга кўмилгандан кейин у ерда якка ўзи колади. Хамма ўз уйига, ишига кайтиб кетади. Шундан сўнг Аллох ўлган одамни кабрда кайта тирилтиради. Нима учун?.. Чунки Аллох хар бир инсонни кабрда сўрок килади. Аллох кабрга Ўзининг икки фариштасини юборади. Уларнинг отини МУНКАР ва НАКИР, деб аталади. Мункар ва Накир кабрга кириб ўликни ўткизадилар. Кейин уни сўрок кила бошлайдилар.

Фаришталар «Раббинг ким?» – деб сўрайдилар. Яна улар: «Пайгамбаринг ким?» «Дининг нима?» – деб сўрашади. Агар инсон дунёда Аллохга иймон келтирган ва Унинг айтганларини килиб яшаган бўлса, хеч кийналмайди. Аллох унинг тилига тўгри жавобларни келтириб кўяди. У одам фаришталарнинг саволларига тутилмасдан тўппа-тўгри жавоб беради. «Раббим – Аллох!» «Пайгамбарим – Мухаммад алайхисалом», «Диним – Ислом», – деб айтади. Шунда кабр кенгайиб кетади ва гулу райхонларга тўлади. Фаришталар кабрдаги кишига дўзах билан жаннатни кўрсатишади. Улар: «Карагин, сенинг дўзахда ўрнинг бор эди. Аллох уни жаннатга алмаштирди, энди рохат килиб ухлагин», деб чикиб кетадилар.

Аммо ўлган одам бу дунёда динга амал килмаган бўлса, у Мункар ва Накирнинг битта хам саволига жавоб бера олмайди. У жуда хам каттик кўркиб кетади. Фаришталар ёмон одамларнинг кўзига жуда хам хунук бўлиб кўринишади. Фаришталарнинг ранглари коп-кора ёки кўм-кўк бўлиб колади. Овозлари хам каттик ва кўркинчли бўлади. Кофир ва мунофик одам фаришталарнинг саволларига: «Билмайман», деб жавоб беради. ёки кўркиб: «А..! А..!» деб тураверади. Шундан кейин кабрга азоб фариштаси келади. У кўлидаги огир темир гурзи билан у ердаги одамнинг бошига уради. У одам дод – фарёд килади. Аммо унинг додлаганини хеч ким эшитмайди. Фаришта уни азоблайверади. Ёмон одам то Киёмат куни бўлгунича ана шундай азобда ётади.

Кофир, мунофик ва ярамас одамлар кабрда бу дунёда килган ёмон ишларига яраша хар хил азобда бўладилар. Бу хакда сизларга устозларингиз гапириб беришади. Яхши кишилар кабрда рохатда ётадилар. Аллох хаммамизни кабр азобидан асрасин.

13 – Коида. Кабрда икки фаришта хар битта одамни сўрок килишади. Аллох у ерда мўмин инсонга ёрдам беради. Кофир – мунофикларга ва гунохкор мусулмонларга азоб беради. Кабр жаннатдан бир богча ёки дўзахдан бир чукурликдир.

Саволлар
  1. Мункар ва Накир кабрда нима деб савол беришади?
  2. Мўминлар ва кофир-мунофикларнинг кабрдаги холатлари хакида гапириб беринг.