Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Икки фаришта

5959 марта кўрилган

Биз яхши биламизки, Аллох фаришталарни нурдан яратган. Фаришталар (малоикалар) эркак хам эмаслар, аёл хам эмаслар. Улар овкат емайдилар, сув ичмайдилар. Бола-чакалари хам йўк. Малоикалар факат Аллохнинг буйрукларини бажаришади. Улар хеч качон гунох ва ёмон иш килишмайди. Доимо Аллохни улуглаб, мактаб туришади. Унга ибодатлар килишади. Яна бошка хар хил вазифаларни адо этишади. Уларнинг баъзилари бизнинг атрофимизни ўраб, кўриклаб туришади. Аллохнинг буйруги билан бизни балолардан, зарарлардан саклаб юрадилар. Шайтонлардан химоя киладилар. Килаётган ишларимизни кузатиб борадилар. Улар хар куни осмондан ерга навбат билан келиб кетишади. Кундузи учун алохида, кечаси учун алохида фаришталар бўлади. Кундузи тушган фаришталар кечкурун яна осмонга чикиб кетадилар. Кечаси учун келган фаришталар тонг отганда осмонга кўтарилиб кетадилар. Улар яхши мусулмонларнинг хакига дуо килиб туришади. Биз уларни яхши кўрамиз.

Фаришталар бизнинг кўзимизга кўринмайдилар. Аммо улар бизни кўриб туришади. Шунинг учун биз уларнинг олдиларида одобли бўлиб юришимиз керак.

Фаришталарнинг ичида энг хурматли котиб фаришталар борлар. Котиб фаришталар нима иш киладилар, биласизларми? Улар хар бир одамнинг икки томонида турадилар. Ўнг томонда турадиган фаришта у одамнинг яхши амалларини ёзиб боради. Чап томондаги фаришта эса ёмон амалларни ёзиб боради. Биронта кичкина иш хам уларнинг назарларидан четда колмайди. Биронта сўз хам уларнинг дафтаридан тушиб колмайди. Бизнинг хар бир харакатимизни, хар битта сўзимизни бу икки фаришта ёзиб олади. Шунинг учун биз жуда хам эхтиёт бўлишимиз керак. Хеч качон гунох ишларни килмаслигимиз, ёмон ва уят сўзларни гапирмаслигимиз лозим.

Биз каерга бормайлик, икки ёзувчи фаришта биз билан бирга боришади. У ерда нима иш килсак хам ёзиб олишади. Хеч ким эшитмайдиган килиб шивирлаб гапирсак хам улар эшитишади ва дафтарларига ёзишади. Аммо кимки гунох иш килгандан кейин тавба килса, фаришталар унинг гунохини ўчирадилар.

Фаришталар бу дунёда ёзиб олган нарсалар Киёмат кунида ошкор бўлади. Одамлардан бекитиб килинган ишлар хам очилиб кетади. Фаришталарнинг ёзганлари инсоннинг ё зарарига ё фойдасига гувох бўлади. Шунинг учун одамлар билиб колса уят бўладиган ишларни одамлар йўк ерда хам килмаслик керак.

Кимки бу икки фаришта хакида эшитмасидан олдин бирор гунох иш килиб кўйган бўлса, дарров тавба килиб олсин. «Эй Аллох, менинг гунохимни кечир, билмай килдим, энди бундай ишни килмайман», деб айтсин. Кимки бирон ёмон сўзни гапириб кўйган бўлса, тезда «Астагфируллох», деб истигфор айтсин. Аллох албатта кечиради. Тавба килгандан кейин ундай ёмон ишни иккинчи бор килмаслик керак.

12 – коида. Малоикалар одамларни кўриб турадилар. Хар бир инсоннинг икки томонида икки котиб фаришта бўлади. Улар инсоннинг хамма сўзи ва ишини ёзиб боришади. Яхши мусулмонлар фаришталардан уяладилар. Ёмон сўзларни гапирмайдилар, гунох ишларни килмайдилар.

Саволлар
  1. Фаришталар кандай мавжудотлар? Икки котиб фаришта хакида гапириб беринг.
  2. Билмасдан гунох иш килиб кўйган одам нима килиши керак?