Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллох – мусулмонларнинг дўсти

4668 марта кўрилган

Аллох бу дунёни яхши одамлар учун яратган. Одамларни эса Аллохга ибодат килиб, яхши ишларни бажаришлари учун пайдо килган. Аллох: «Мен жин ва инсонларни факат Менга ибодат килишлари учун яратдим», - деган. Яхши одамлар бу дунёда Аллохга иймон келтириб, мусулмон бўладилар. Илм оладилар, намоз ва Куръон ўкийдилар. Мехнат киладилар. Хаммага яхшилик килиб юрадилар. Ана шунда ер юзи обод бўлади. Шахар ва кишлоклар гуллаб-яшнайди. Шунинг учун Аллох мусулмонларни яхши кўради.

Аллох мусулмонларнинг дўстидир. У мусулмонларга доимо яхшилик килади. Дуо килсалар, дуоларини кабул килади. Ёрдам сўрасалар, ёрдам беради. «Бизни золимлардан куткар!» – деб харакат килсалар, куткаради. Касал бўлиб колиб, шифо сўрасалар, шифо юборади. Вафот этсалар, жаннатга олиб киради.

Мусулмонлар кийин ахволга тушиб колсалар, сабр киладилар. Аллохдан яхши кунларни сўраб мехнат киладилар. Улар: «Бу кийинчиликларга Аллох учун сабр киламиз, яхши кунлар келиши учун Аллох айтганидек харакат киламиз», – дейдилар. Шунда Аллох уларга савоб ёзиб кўяди ва яхши кунларни беради.

Агар мусулмонлар яхшиликка етишсалар, Аллохга шукр киладилар. «Бу яхшиликларни бизга Аллох берди», дейдилар. Буни эшитиб Аллох уларга яна савоб ёздириб кўяди. Каранг, мусулмон бўлиш кандай яхши-а! Кофирларга эса бунака яхшиликлар йўк. Чунки улар Аллохга иймон келтирмайдилар. Аллох хам уларга савоб ёзмайди. Аллох кофирларга яхши нарсаларни берса, улар: «Буни ўзимиз топдик, биз зўрмиз-да!», – деб ўзларини ўзлари мактайдилар. Аллохни эсламайдилар. Бирон балога учраб колсалар, ўзларининг ёмонликларидан эмас, бировлардан кўрадилар.

Аллох бу дунёда Ўзининг дўстлари - мусулмонларни синаб кўради. Уларга баъзида офатлар юборади. Баъзида уларнинг устларига Ўзининг душманлари – кофирларни юборади. Мана шуларга карши курашинглар, ўзингизни ва Аллохнинг динини химоя килинглар! – деб айтади. У: «Агар Аллохга ёрдам берсангизлар, Аллох хам сизларга ёрдам беради!..» – деган. Мусулмонлар ўзларининг дўстлари бўлган Аллохга, яъни, Унинг динига ёрдам берадилар. Чунки инсон ўзининг дўстига ёрдам бериши керак-да, тўгрими?! Ана шундан кейин Аллох хам мусулмонларга ёрдам беради. Уларни душманлар устидан голиб килиб кўяди. Уларга катта-катта савоблар ёзади ва охирида мукофотлар беради.

Аллох Ўзининг дўстларини хамма томонлама кучли бўлишларини хохлайди. Мусулмонлар энг аввал иймонда, илмда ва одобу ахлокда кучли бўлишлари керак. Кейин бошка ишларда хам кучли бўлишлари лозим. Шунда улар Аллохнинг динига ёрдам бера оладилар. Ана шунда Аллох хам уларга энг биринчи ўринда ёрдам беради. Кучсиз мусулмонларга эса кейин ёрдам беради.

11 – Коида. Аллох - мусулмонларнинг дўсти. У кучли мусулмонларни кўпрок яхши кўради. Мусулмон болалар хамма томонлама кучли бўлишлари керак. Улар энг биринчи илм олишга каттик киришадилар. Ўкиганларига амал киладилар.

Саволлар
  1. Аллох мусулмонларга кандай яхшиликлар килади? Уларни кандай килиб синайди?
  2. Аллох нима учун кучли мусулмонларни кўпрок яхши кўради?