Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ислом кандай дин?

4406 марта кўрилган

«Аллохнинг наздида хакикий дин Исломдир». Бу сўзни ким айтган, биласизларми? Буни Куръонда Аллох айтган. Шундан биламизки, ИСЛОМ бу дунё-даги энг тўгри диндир. Аллох дунёдаги хамма одамларни Исломга киришга ва уни ўрганишга буюрган.

Исломга кириш учун нима килиш керак? Исломга кириш учун энг аввал Аллох ва Расулуллохга иймон келтириш лозим. Иймон келтирганда чин дилдан: «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур расулуллох», деб айтилади. Бунинг маъноси: «Аллохдан бошка худо йўк, Мухаммад Унинг элчисидир», дегани бўлади. Ислом динига кирган одамни МУСУЛМОН, дейилади.

Исломни бизга Аллохдан Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам олиб келганлар. Аввалдаги пайгамбарларга юборилган дин хам Ислом бўлган. Аммо Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам тугилган пайтларида Ислом одамларнинг эсидан чикиб кетган эди. Кўпчилик кишилар тош ва ёгочдан ясалган бутларга ибодат килишар эди. Шундан кейин Аллох Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оркали бу дунёга янгидан Ислом динини юборди. Исломнинг коидаларини Куръонда тушунтириб берди. Баъзи коидаларни эса Пайгамбаримиз ўзларининг хадисларида айтиб бердилар. Хадисларни хам Расулуллохнинг калбларига Аллохнинг Ўзи солиб кўйган.

Пайгамбаримиз ўзлари араб миллатидан бўлганлар. Бирок, Ислом факат араблар учун келган эмас. Исломга кирган одам кайси халкдан бўлса хам мусулмон бўлаверади. Ўзбеклар хам, козоклар хам, киргиз ва тожиклар хам, хатто ўрислар хам Исломга кирсалар, бир хилда мусулмон бўладилар. Аллох: «Мўминлар бир-бирлари билан ака-укадирлар», - деган. Мусулмонлар кайси тилда гаплашсалар хам бир-бирлари билан биродар бўладилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хаммангиз Одам зурриётидансиз. Одам эса тупрокдан яратилган», - деганлар. Шунинг учун Исломга кирган одамлар ўзларини бир-бирларидан устун кўймайдилар. Улар доимо инок ва дўст бўлиб хаёт кечирадилар.

Исломда яхши ишлар килишни САВОБ, ёмон ишлар килишни ГУНОХ, дейилади. Савоб иш килган одамни Аллох яхши кўради. Унга катта-катта мукофотлар беради. Гунох килган одамни Аллох ёмон кўради ва агар тавба килмаса, уни азоблайди.

Аллох ва Пайгамбаримиз: «килманглар!» деган ишлар ХАРОМ ишлардир. Одам ўлдириш, ўгирлик килиш, кимор ўйнаш, уят иш килиш, арок ичиш, жанжаллашиш, урушиш, бир-бирини хафа килиш – харом! Чўчка, ит, эшак каби хайвонларнинг гўштини ейиш хам харомдир. Харом ишларни килиш - гунох!

Ислом бўйсуниш, деган маънони билдиради. Исломга кирган одам Аллохга ва Унинг расулига сўзсиз бўйсунади. Ислом 5 та нарса устига курилган: Иймон келтириш, намоз ўкиш, рўза тутиш, закот бериш, хаж килиш. Буларни ФАРЗ, дейилади. Фарз деб Аллох буюрган ишларга айтилади. Фарзларни бажариб юрган кишилар Аллохдан савоб - мукофот оладилар. Бажармаганлар гунохкор бўладилар.

10 – коида. Ислом энг тўгри диндир. Ислом Аллохга ибодат килишга, ота-онани розилигини олишга, катталарни хурмат килишга, кичикларга мехрибон бўлишга буюради. Мусулмонлар бир-бирлари билан ака-ука ва инок бўлиб яшайдилар.

Саволлар
  1. Ислом нима дегани? У кандай дин?
  2. Фарз, савоб, гунох, харом нима дегани? Буларга мисоллар келтиринг.