Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳуд алайҳиссалом қиссаси: Бўрон

2266 марта кўрилган

1. Нухдан сўнг

Орадан кўп йиллар ўтди. Нух алайхис-саломнинг авлоди ернинг турли бурчакларига сочилиб кетди. Мана шундай кавмлардан бири Од кавми эди. Метиндек бакувват бу одамлар хеч кимдан кўркмас ва сира маглуб бўлмас эдилар. Аксинча бошкалар доим улардан кўркиб-хавфсираб юрарди.

Аллох таъоло Од кавмини хамма нарсада тўкис килганди.

Уларнинг кўй-кўзилари, туя-отлари чор-атрофдаги водийларни тутиб кетганди.

Од кавми серфарзанд эди.

Уларнинг уйи доим тўлиб турарди. Од кавмининг чорваси даштга ёйилган вактда жуда гўзал манзара хосил бўларди.

Эрталаб кўчаларни тўлдириб болалари ўйнаётганини кўрсангиз хавасингиз келарди.

Од кавми жойлашган ер бог-роглар, булоклар сероб бўлган хушманзара бир жой эди.

2. Куфрони неъмат

Лекин, Од кавми Аллохнинг ушбу неъматларига шукр этмадилар. Оталари хикоя килиб берган, ўзлари хам ерда асоратларини кўрган Нух тўфонини унутиб кўйдилар.

Улар Нух тўфонининг нима сабабдан бўлганини ёддан чикариб яна худди аввалгилар каби санамларга сигинишга ўтдилар.

Одамлар ўз кўллари билан тошларни йўниб санам ясаб олардилар-да, сўнг уларга сажда килишга тушардилар. Мана шу тош хайкаллардан хожатларини сўрардилар. Уларга атаб курбонликлар килишарди.

Хатто шу ишлари хам ўзларига маъкул, тўгри кўринарди.

Акллари бундай бемаъни хурофотларни инкор этмасди.

Ха, улар дунё ишларида аклли бўлсалар-да, охиратга тегишли нарсаларда мутлако нодон-жохил кимсалар эдилар.

3. Зулмкор Од

Од кавмининг куч-кудрати ўзларига хам, ўзгаларга хам бало бўлди.

Чунки, улар Аллохга ва охират кунига иймон келтирмас эдилар.

Кани айтинг-чи, зулм-зўравонликдан бундай кимсаларни нима ушлаб туради?!

Улар хисоб-китоб кунидан, охират азобидан кўркмасдилар. Хеч кимни ўзларидан юкори кўришмасди. Мана шу кавмни бошкаларга зулм килишдан нима хам кайтариб турарди?!

Бу ерда ўрмон конуни хукм сурарди. Катталар кичикларни эзар, заифлар кучлиларга ем бўлар эди. Агар улар даргазаб бўлсалар, мисли кутурган филдек учраган жонзотни жонсиз килардилар. Ўзаро уришиб экин-тикинга, наслга киргин келтиришарди. Кадамлари етган жойда хур-озод кишиларни хорлар эдилар.

Заифлар улардан кўркиб кочиб юрарди.

Бу Аллохдан кўркмаган ва охират кунига ишонмайдиган хар бир кимсанинг одатидир.

4. Од касрлари

Од кавмининг бутун иши еб-ичиш ва уйин-кулги эди.

Улар ким ўзарга баланд-баланд касрлар, хашаматли саройлар куришарди.

Бор-будлари сув, лой ва тошга сарфланарди. Бирон тепалик ёки бўш жойни кўриб колди дегунларича уй куришга тушишарди.

Улар худди хеч качон ўлмайдигандек, шу кошоналарида мангу коладиган кишилардек тиришиб курардилар.

Камбагал-бечоралар парча нонга, бир кийимлик бўзга зор бўлиб турган вактда бой-бадавлатлари мутлако заруратсиз саройлар тикларди.

Мискинлар туришга уй топа олмай бошпанасиз юрсалар, пулдорлар куриб ташлаган уйлар-саройлар бўм-бўш ётарди.

Уларни, касру-саройларини бир кўрган киши бу кавмнинг охират кунига иймон келтирмаганини дархол билиб олар эди.

5. Худ пайгамбар

Аллох таъоло Од кавмига Худ алайхис-саломни элчи килиб юборди. Зотан, Аллох бандаларининг куфрига асло рози бўлмас. У зот ер юзида фасод ёйилишини истамайди!

Од кавми бутун аклу идрокини факат еб-ичиш, ўйин-кулгу ва уйлар куришга сарфлар эди.

Аклларини диний ишларида мутлако ишлатмаганликлари боис, бу акллар бузилганди.

Тош санамларга сигиниш улар учун аклга тўгри келадиган нарса бўлиб колди.

Дунёвий ишларда пишик-пухта, аммо диний масалаларда гирт нодон бу кавмга Аллох таъоло хак даъватчилари - пайгамбарларни юборди.

Пайгамбар мана шу одамларнинг ўзидан танлаб олинди.

Худ алайхис-салом Од кавмидаги обрўли хонадонда тугилиб ўсганди.

Аллох таъоло уни кавмига элчи килиб юборди.

6. Худ алайхис-салом даъвати

Худ алайхис-салом дедилар: «Эй кавмим, Аллохга ибодат килингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илох йўкдир».

«Эй кавмим, (Сизлар) нега энди сизларни яратган зотга ибодат килмасдан тошларга ибодат килмокдасиз»?!

Эй инсонлар! Кеча кўлларингиз билан йўнган тошларга нега бугун саждалар киласиз?!

Ахир сизларни Аллох яратди!

Сизларга ризк берди. Мол-холларингизга, зурриётингизга хамда экин-тикинингизга баракотлар ёгдирди. Нух кавмидан сўнг сизларни ўринбосар килиб келтирди.

Жисмларингизга зиёда кувватлар ато этди!

Аллохнинг бу неъматлари учун факат унгагина ибодат килмогингиз лозим!

Хатто итларингиз хам ташлаган суякларингизни еб, уйингиз атрофидан узоклашмайди-ку! Эгасига содик колиб доим унинг ортидан соядек эргашади!

Умрингизда итнинг ўз эгасини ташлаб бегонанинг оёкларига суйкалганини кўрганмисиз?!

Бирон бир хайвоннинг тошга сигинганини ёки бут-санамларга сажда килганини биласизми?!

Нахот инсон хайвончалик хам бўлмаса?! Нахот у хайвондан хам хор турса?!

7. Од кавмининг жавоби

Лекин Од кавми хануз еб-ичиш ва ўйин-кулгу билан машгул эди.

Факат дунё лаззатларини ўйлайдиган бу кавм Худ алайхис-салом сўзларини эшитиб, сикилиб кетди. Калблари торайиб колган кимсалар бир-бирларига дедилар:

- Худ ўзи нималар деяпти? Нияти нима экан?! Биз унинг сўзларини тушунмадик!

- У бир нодон ёки мажнун одам-да!

Бошка сафар эса Худ алайхис-салом даъватларини эшитган кавм оксоколлари Аллох элчисига шундай жавоб бердилар:

«Биз сенинг нодон эканингни кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлгончилардан, деб гумон килмокдамиз».

«У айтди: «Эй кавмим, мен нодон эмасман, балки мен барча оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайгамбарман. Мен сизларга Парвардигоримнинг вазифаларини (буюрганларини) етказурман ва мен сизлар учун ишончли насихат килгувчиман».

8. Худ хикмат билан даъват килади

Худ алайхис-салом ўта мулойимлик ва хикмат билан кавмдошларини даъват килишда тўхтамасдан давом этарди:

- Эй кавмим! Мен сизларнинг ўз биродарларингиз, кечаги дўстларингиз Худман-ку?! Нахотки мени танимаётган бўлсангиз?!

- Нега мендан чўчийсизлар, ўзларингизни олиб кочасизлар?! Менга сизларнинг хеч нарсангиз керак эмас!

- «Эй кавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажру мукофотим факат мени яратган зот зиммасидадир».

- Эй кавмим! Аллохга иймон келтиришдан нега бунча кўркасизлар?!

Аллохга касамки, мўмин бўлишингиз билан мол-мулкингиз – хеч нарсангиз камайиб колмайди?!

Аксинча, Аллох таъоло ризкларингизни бундан хам зиёда килади. Яна-да куч-кувватлирок бўласизлар.

- Эй кавмдошларим, нега менинг пайгамбар килиб юборилганимдан ажабланмокдасиз?! Ахир Аллох сизларнинг хар бирингизга алохида-алохида гапирмайди-ку!

У зот барча кавмга ўз расулларини юборади. Кавмнинг ичидан танлаб олинган бу пайгамбарлар инсонларни хак йўлга даъват этадилар.

Аллох таъоло мени сизларга элчи килиб юборди.

«Ёки сизларни огохлантириш учун ўзларингиздан (бўлган) бир кишига Парвардигорингиз (томони)дан зикр-эслатма келганига ажабланаяпсизми»?

9. Худнинг иймони

Кавмдошлари Худнинг хак сўзларига нима деб жавоб беришни билмасдан лол колдилар.

Нихоят ўзларича бир гап тўкиб чикишди:

- Сенга олихаларимиз газаб килган. Шунинг учун аклинг айниб колган – касалланган! Олихаларимиз сени жазоламокда!

Худ алайхис-салом деди:

- Бу санамлар бировга зарар хам, фойда хам етказа олмайдиган оддий тошлар-ку!

Улар гапирмайди хам, эшитмайди хам, кўрмайди хам!

Бут-санамлар бировга на яхшилик ва на ёмонлик килишга кодир эмас. Улар мутлоко ожиздирлар!

Санамларингиз менга хеч кандай зиён-захмат етказа олмайди!

Мен уларга заррача ишонмайман хам, улардан кўркмайман хам!

«Мен сизларнинг Аллохни кўйиб, (Унга сохта-ёлгон худоларни) шерик килишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб хеч кечиктирмай менга карши билган хийлангизни килаверинглар. Мен факат менинг хам, сизларнинг хам парвардигорингиз бўлган Аллохга суяндим».

Барча нарса Унинг хукми остида туради. Аллохнинг изнисиз дарахтдан битта барг хам узилиб тушмайди.

10. Од кавмининг куфроний кайсарлиги

Од кавми шунча даъвату насихатдан кейин хам ўз куфридан кайтмади.

Худ алайхис-салом сўзлари уларнинг юракларига факат гашлик, сикилиш соларди, холос.

- Эй Худ! Сенинг бирон-бир далил-исботинг борми ўзи?!!

- Биз сенинг курук сўзларингга ишониб шунча йилдан бери сигиниб келаётган санамларимизни тарк этмасмиз!

- Нима, энди битта одамнинг гапига кириб ота-боболаримиз ибодат килиб ўтган олихаларни ташлайликми?! Асло бундай килмасмиз!

- Эй Худ! Сен бизнинг олихаларимизга ишонмайсан, улардан кўркмайсан-а?!

- Биз хам сенинг илохингга ишонмаймиз, Унинг азобидан кўркмаймиз!

- Сен аламли азоб хакида жуда кўп гапирар эдинг, кани ўша азобинг, качон келади, эй Худ?!

Худ алайхис-салом деди:

«(Киёмат качон койим бўлиши хакидаги) билим ёлгиз Аллохнинг хузуридадир. Мен факат бир очик огохлантиргувчидирман, холос».

Од кавми деди:

- Биз ўша азобни жуда хам согиниб кетдик! Уни кўришга роса муштокмиз!

Худ алайхис-салом уларнинг нодонликларидан афсусланди. Нахот Аллох азобидан кўркмасалар-а?!

11. Азоб

Од кавми хар куни осмонга тикилиб ёмгир ёгишини кутарди.

Лекин кўкда бир парча хам булут кўринмас эди.

Одамларга ёмгир жуда-жуда зарур бўлганидан хамма ёмгир ёгишини каттик кутарди.

Шундай кунларнинг бирида Од кавми ўзлари томон сузаётган тўп-тўп булутларни кўриб колдилар. Улар бехад кувонганларидан «Ана ёмгирли булут, ана ёмгирли булут» дея кичкириб юборишди.

Одамлар кувончдан ўйин тушиб хануз «Ёмгир, ёмгир!» дея сакрашарди.

Лекин, Худ алайхис-салом кўкда кўринган булут рахмат эмас, азоб олиб келаётганини англадилар.

Хакикатан хам, одамларга рахмат бўлиб туюлган булут аслида елкасида аламли азобни кўтариб келаётган каттик шамол эди.

Бирдан довул турди. Кўз кўриб, кулок эшитмаган шиддат билан бўрон бошланди.

Бўрон дарахтларни юлкиб сугириб олар, уйларни вайрон килар, чорва-подани бир килиб турли томонга учириб кетарди.

Шамол сахро кумлари билан хавони тўлдирди. Дунё коп-коронги зулматга айланди. Хеч ким атрофда нима бўлаётганини кўра олмасди.

Одамлар кўркиб кетганларидан уйларига беркиниб эшикларни махкам тамбаладилар. Болалар оналари пинжига тикилишди.

Эркаклар деворларга ёпишиб олдилар.

Чор-атроф гўдаклар йигиси, аёллар уввоси билан тўлди.

Кишилар ўзларича дуо-илтижо килиб мадад сўрарди.

«Бугун Аллохнинг амридан (бирон) саклагувчи йўкдир».

Бўрон етти кеча-ю, саккиз кун тинмади. ...

Бутун кавм халок бўлди.

Одамлар худди арралаб ташланган хурмо дарахтлари каби ётишарди... Атроф жуда-жуда гариб кўринарди. ...

Одамларнинг жасади устида ўлаксахўр кушлар ўтирарди...

Хароб бўлган хашаматли уйлар бойўглилар маконига айланганди...

Худ алайхис-салом ва унга эргашган мўминлар иймонлари боис нажот топдилар. Ўз куфрларида кайсарлик билан каттик турган Од кавмидан ер юзида хеч ким колмади. ...

«Огох бўлингизким, Албатта Од кабиласи Парвардигорига кофир бўлган эди. Огох бўлингизким, Худнинг кавми Од халокатга учради!».