Сешанба 16 Апрель 2024 | 7 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

09-дарс

3226 марта кўрилган

Муxтарам ота-оналар, 8-дарсда ўтган xадиснинг давомида Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай марxамат киладилар: "Шубxасиз ёлгон-фужур гуноxга йўллайди. Гуноx эса дўзахга йўллайди. Инсон ёлгон гапириб юради, xатто у Аллоx xузурида каззоб-кўп ёлгон гапирувчи деб ёзилади". Шунинг учун азизлар, ўзингиз xам каззоблар каторида бўлмаслигингиз ва фарзандларингиз xам бу разил xислатдан пок бўлиб ўсиши, xамда ўзларингизни жаxаннамдан асраб колиш учун ёлгондан жуда-жуда xазар килинг.

1. Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни ёмон кўради?

Жавоб: Ёлгон гапирадиган ёлгончи болаларни ёмон кўради.

2. Савол: Ёлгончи болаларни ота-онаси xам ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки ёлгончилар жаннатга кирмайди.

3. Савол: Болажоним, кўчада ёлгончи болалар билан ўрток бўлса бўладими?

Жавоб: Йўк дадажон, улар ўртокларини xам алдаб кетади.

4. Савол: Болажоним, Шайтон тўгри гапирадими ёки ёлгон гапирадими?

Жавоб: Дадажон Шайтончи, ёлгончи бўлади, у xеч тўгри гапирмайди.

5. Савол: Болажоним, демак ёлгончи болалар ёвуз Шайтонга дўст бўлиб коладими?

Жавоб: Xа дадажон, ёлгончилар Шайтонни xурсанд килади.

6. Савол: Болажоним, кимни ёвуз, мунофик деймиз?

Жавоб: Ёлгончиларни мунофик деймиз.

7. Савол: Мунофиклар жойи каерда?

Жавоб: Мунофикларнинг жойи дўзахда.