Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

08-дарс

3193 марта кўрилган

Xурматли ота-оналар, Росулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам айтадиларки: Тўгрисўзлик яхшиликка йўллайди, яхшилик эса жаннатга йўллайди. Инсон тўгри сўзлаб юради, xатто Аллоx xузурида у сиддик - доимо тўгрисўз деб ёзилади (Ибни Масъуд ривояти. Бухорий ва Муслим). Шунинг учун xурматли ота-оналар ўзингиз xам содик, содика бўлиб, фарзандларингизни ёшлигидан тўгрисўз ва яхшиликка кизикувчи килиб тарбия килинг. Шунда иншааллоx оилангиз ила аxли жаннат бўлурсиз!

1. Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни яхши кўради?

Жавоб: Тўгри гапирадиган болаларни яхши кўради.

2. Савол: Болажоним, тўгри гапирадиганларни ота-онаси xам яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, ота-онаси xам яхши кўради.

3. Савол: Тўгрисўз бўлмаса нима бўлади?

Жавоб: Тўгрисўз бўлмаса Аллоx уни ёмон кўради.

4. Савол: Аллоx ёмон кўрса нима бўлади?

Жавоб: Аллоx, ёмон кўрган болаларни жаннатга киритмайди.

5. Савол: Тўгрисўз бўлмаганларни одамлар xам ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки тўгрисўз бўлмаганлар одамларни хафа килиб юради.

6. Савол: Тўгрисўз бўлмаганлар яна канака одам бўладилар?

Жавоб: Тўгрисўз бўлмаганлар беxаё бўладилар.

7. Савол: Беxаё бола эси йўк бўладими?

Жавоб: Xа дадажон, эси йўк ва озор беувчи бўлади.