Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

07-дарс

3395 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, Аллоx таоло Куръонда бундай марxамат килади: "Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни xам, аxл-оилангизни xам ёнилгиси тош ва одамлар бўлган дўзахдан куткариб колинглар" (Таxрим, 6). Шунинг учун азизлар, биз ўзимизни xам, аxли-аёлларимизни xам, фарзандларимизни xам таълим-тарбия масаласида ташлаб кўймайлик. Таълим ва тарбия инсонни поклайди. Пок инсонни Аллоx таоло дўзахдан асрайди. Эй Аллоx, биз Сендан жаннат сўраб, дўзахдан паноxингни сўраймиз! Омин!

1. Савол: Болажоним, дўзахга кимлар киради?

Жавоб: Дўзахга кофирлар киради.

2. Савол: Кофирларни Аллоx ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки улар Аллоxга ишонмайдилар.

3. Савол: Болажоним, Аллоxга ишонмаганлар намоз ўкийдиларми?

Жавоб: Йўк, улар намозни билмайдилар, ўкимайдилар.

4. Савол: Болажоним, дўзах канака жой?

Жавоб: Жуда-жуда ёмон жой. Аллоx асрасин.

5. Савол: Дўзахга кирган кофирлар у ерда канча яшайдилар?

Жавоб: Кофирлар у ерда абадий азобда колади.

6. Савол: Демак, дўзахдан кўркишимиз керакми?

Жавоб: Xа дадажон, дўзахдан кўркиб эxтиёт бўлиб яшашимиз керак.

7. Савол: Болажоним дўзахга яна кимлар киради?

Жавоб: Аллоxнинг буюрган ишларини килмаганлар, ота-онасини хафа килганлар ва йиглатганлар киради.

Болажоним, кел бир ўпиб кўяй!