Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

25-дарс

3010 марта кўрилган

Азиз ота оналар, Аллох таоло Кахф сурасининг 110-оятида бундай мархамат килади: Кимда ким Роббиси билан учрашишни, Ул зотдан мукофот олишни умид килган бўлса, Аллохнинг шариатига мувофик келадиган солих амал килсин ва Роббисига ибодат килишида бирор кимсани шерик килмасин. Яъни ибодатини одамларга кўрсатишни ният килмасин.

Азизлар, xар бир ибодатни кабул бўлиши учун иккита шарт борлигига бу оят далилдир: 1. Аллоxнинг шариатига мувофик бўлиши.

2. Xолис Аллоx учунгина бўлиши. Демак, шариат кандай буюрган бўлса, ўшандай ибодат килишимиз лозим.

1. Савол: Болажоним, таxорат кандай килинади?

Жавоб: Биринчи таxорат килишни ният килади, кейин Бисмиллах дейди.

2. Савол: Ниятни кандай килади?

Жавоб: Тахорат килишни калбидан ўтказади.

3. Савол: Болажоним, намозхон тили билан хам ният килса ўтадими?

Жавоб: Йўк дадажон, ният калбда бўлади. Уни тилга алокаси йўк.

4. Савол: Кейин нима килинади?

Жавоб: Кўлларини бандигача уч марта ювади. Ювишда бармоклари орасига бошка бармокларини тикиб, ишкаб ювади.

5. Савол: Тўрт марта ювса хам бўладими?

Жавоб: Йўк дадажон, уч мартадан кўп ювса гунох бўлади.

6. Савол: Кейин нима килади?

Жавоб: Ўнг кўлига сув олиб, сувнинг ярми билан огзини чайкайди, колган ярмини бурнининг ичкарисигача тортиб кейин чап кўли билан чикариб ташлайди. Мана шуни уч марта килади.

7. Савол: Огзини кандай чайкайди?

Жавоб: Огзига олган сувни огзи ичида айлантириб кейин чикариб ташлайди.