Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

24-дарс

3519 марта кўрилган

Хурматли ота оналар, энди ибодат килиш масалаларини фарзандларимизга таълим берамиз, иншоаллоx! Аллоx яхши кўрадиган xамда рози бўладиган барча сўзлар ва феълларга ибодат дейилади. Аллоx таоло Моида сурасининг 6-оятида айтадики: Эй иймон келтирган кишилар, намозга турганингизда юзларингизни ювингиз. Кўлларингизни тирсаклари билан кўшиб ювингиз. Бошларингизга масх тортинг ва оёкларингизни тўпиклари билан кўшиб ювингиз!

Мана шу оят билан Аллоx таоло мусулмонларга намоз ўкишлари учун таxорат килишни фарз килди.

1. Савол: Болажоним, намоз ўкишдан олдин нима килиш керак?

Жавоб: Таxорат килиш керак.

2. Савол: Таxоратдан олдин нима килинади?

Жавоб: Агар xожатхонага бориш xожати бўлса, xожатидан бўшаб бўлгач аъзоларини тоза килиб ювади.

3. Савол: Болажоним, бу ювишнинг оти нима?

Жавоб: Бунга истинжо дейилади.

4. Савол: Kайси кўли билан ювади?

Жавоб: Чап кўли билан ювади. Чунки, ўнг кўли билан жинсий аъзoсини ушлаш мумкин эмас.

5. Савол: Болажоним, xожатидан бўшагач сув топа олмаса нима килади?

Жавоб: Тош, кесак ё xожатхона когози билан тозаланади.

6. Савол: Хожатхонага кандай кириш керак?

Жавоб: Чап оёк билан кириб, ўнг оёк билан чикиш керак.

7. Савол: Хожатхонага киришдан олдин кайси дуони ўкиш керак?

Жавоб: Пайгамбаримиз саллалоху алайхи ва саллам хожатхонага киришларидан олдин бундай дуо килар эдилар:

Аллоxумма инний аъузу бика минал хубси вал-хобaаиси;

Маъноси: Эй Аллоx, мен, эркак ва ургочи жинлардан Сенинг паноxингни сўрайман. Биз xам мана шу дуони килиб кейин киришимиз керак.

8. Савол: Болажоним, хожатхонадан чикишда нима дейилади?

Fуфронака дейилади. Маъноси: Эй Аллоx мени кечиргин!

9. Савол: Бoлажoним, xoжатига бoрганда кибла тoмoнга караб ўтирса бўладими?

Жавоб: Йўк дадажoн, кибла тoмoнга караб xам, oркасини килиб xам ўтириш мумкин эмас. Xoжатга ўтирганда кибла ё ўнг тoмoнида ёки чап тoмoнида бўлиши кeрак.

Болажоним, Аллоx сени солиx кишилардан килсин!