Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

02-дарс

4897 марта кўрилган

Муxтарам ота-оналар, фарзадларингизга бу дарсларни таълим беришингизда албатта бироз кийинчиликларга дуч келасиз. Шунинг учун насихат киламизки, бироз машаккат сизларни фарзанднинг тарбия ва таълимидан узиб кўймасин. Xамда сан-манга солиб ота онага, она отага ташлаб кўймангиз. Фарзандларга тарбия ва таълим бериб уларнинг дунёкарашини кенгайтириш xар бир ота-онага вожибдир. Киёмат кунида ота xам, она xам фарзандларининг таълиму-тарбияси тўгрисида албатта сўралурлар.

1. Савол: Болажоним, сен энг биринчи кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Мени яратган, менга ризк берадиган Аллоxни яхши кўраман.

2. Савол: Аллоxдан кейин кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Бизнинг пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламни яхши кўраман (болалар факат Муxаммад деб салавот айта олмаса шубxасиз бунда уларга гуноx йўк).

3. Савол: Аллоx ва Унинг пайгамбаридан кейин кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Ота-онамни яхши кўраман.

4. Савол: Биз кимни дўст тутамиз?

Жавоб: Аллоxни яхши кўрган мусулмонларни дўст тутамиз.

5. Савол: Кимларни ёмон кўрамиз?

Жавоб: Аллоxни яхши кўрмайдиган одамларни ёмон кўрамиз.

6. Савол: Болажоним, мусулмонлар нима килишади?

Жавоб: Намоз ўкишади.

7. Савол: Намоз ким учун ўкилади?

Жавоб: Аллоx учун ўкилади.

8. Савол: Пайгамбаримиз учун xам намоз ўкилса бўладими?

Жавоб: Йўк, намоз факат Аллоx учун ўкилади.

9. Савол: Мусулмонлар яна канака бўлишади?

Жавоб: Мусулмонлар бирор бир кишини нохак уришмайди ва хеч кимни сўкишмайди.

10. Савол: Бола акасини, укасини, опасини, ё синглисини урса нима бўлади?

Жавоб: Бундай бола ёмон бола бўлади. Аллоx бундай болани яхши кўрмайди.