Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

19-дарс

2930 марта кўрилган

Xурматли ота-оналар, бу дарсимизда жаннат тўгрисида маълумот оламиз. Жобир разияллоxу анxу ривоят килган xадисда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар: Жаннат аxли жаннатда еб-ичишади, (лекин) xожат чикаришмайди, бурун кокишмайди ва бавл xам килишмайди (Муслим ривояти). Абу Xурайра розияллоxу анxу ривоятида эса пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: Кимки жаннатга кирса, (доимо) неъмат (ичи)да бўлади, касал бўлмайди, (бирор кийинчилик xам кўрмади). Кийимлари йиртилиб эскирмайди ва йигитлик xолати йўколиб xам кетмайди; (Муслим ривояти).

1. Савол: Болажоним, жаннат xозир борми?

Жавоб: Xа дадажон, Аллоx таоло жаннатни xам, дўзахни xам яратиб кўйган.

2. Савол: Жаннатда xозир бирор киши борми?

Жавоб: Йўк дадажон, Киёмат куни бўлганидан кейингина жаннатга кириш бошланади.

3. Савол: Жаннатга энг биринчи ким киради?

Жавоб: Жаннатга биринчи пайгамбаримиз Муxаммад саллаллоху алайхи ва саллам кирадилар.

4. Савол: У кишидан олдин бошка одам борса жаннат дарвозалари очилмайдими?

Жавоб: Жаннат дарвозалари то пайгамбаримиз бормагунча, у кишидан бошкасига очилмайди.

5. Савол: Болажоним, жаннатийлар у ерда таомлар еб, ичимликлар ичиб юришадими?

Жавоб: Xа дадажон, улар турли-турли мевалар, гўштлар ва бошка ширин-ширин нарсалар еб, лаззатли ичимликлар ичиб, мазза килиб юришади.

6. Савол: Болажоним, бу нарсаларни пулга сотиб олишадими?

Жавоб: Йўк-йўк, жаннатда xамма-xамма нарсалар бепул берилади.

7. Савол: Болажоним, нега бепул берилади?

Жавоб: Чунки жаннатга кирганлар мана бу дунёда Аллоxнинг розилигини излаб ибодат килганлар.