Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

18-дарс

3086 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, Аллоx таоло марxамат килади: Мен, жин ва инс тоифаларини Менга ибодат килишлари учунгина яратдим (Зориёт-56). Бу оятдан маълум бўладики, барча халк Аллоxга ибодат килишлари учунгина яратилган, бундан бошка сабаб йўк. Барча пайгамбарлар, ўз кавмларини ёлгиз Аллоx таолога ибодат килишларига чакириш учун юборилганлар. Аллоx таоло одамларга муxтож бўлиб уларни яратгани йўк. У зот беxожатдир.Аллоx яхши кўрадиган ва рози бўладиган xар бир сўз ва амалга ибодат дейилади.

1. Савол: Болажоним, Аллоx таоло тогларни, денгизларни нима учун яратди?

Жавоб: Одамларга хизмат килишлари учун яратди.

2. Савол: Хайвонлар ва дарахтларничи?

Жавоб: Уларни xам одамлар учун яратди. Одамлар дарахтларнинг мевасини ейишади, куриган шохларини ёкиб ишлатишади. Хайвонларни эса баъзиларини сўйиб ейишса, баъзисига минишади.

3. Савол: Болажоним, ердаги барча нарсаларни Аллоx таоло одамлар учун яратган экан, одамларни нима учун яратди?

Жавоб: Аллоx таоло одамларни Унинг Ўзига ибодат килишлари учун яратди.

4. Савол: Болажоним, ибодат факат Аллоx учун килинадими?

Жавоб: Xа дадажон, ибодат факат Аллоx учун килинади.

5. Савол: Болажоним, дарахтга, xайвонга, сувга, оловга, одамга ё хайкалга ибодат килса нима бўлади?

Жавоб: Кимки Аллоxдан бошкасига ибодат килса дўзахга киради.

6. Савол: Болажоним, ибодат нима дегани?

Жавоб: Аллоx яхши кўрадиган ва рози бўладиган сўзлар ва ишларга ибодат дейилади.

7. Савол: Болажоним, агар одам Аллоxга ибодат килмаса нима бўлади?

Жавоб: Бунака одамни Аллоx жаннатига киритмайди.