Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

17-дарс

2977 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, охиратда одамлар асосан ширк келтирганлари учун дўзахда абадий азобланади. Шунинг учун биз ширкнинг нима эканлигини билиб, ўзимиз xам, фарзандларимиз xам бу кечирилмас гуноxи азимдан жуда эxтиёт бўлишимиз лозим. Аллоxга кўшиб бирор бир нарсага ибодат килишга; Аллоxга бирор бир фаришта, пайгамбар, жин, авлиё, дарахт ёки тош кабиларни шерик килишга ширк дейилади. Биз барча ибодатларимизни ёлгиз Аллоxга килганимиздагина Ул зотнинг ризоси ва жаннатига эришамиз. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: Кимда ким Аллоxга бирор нарсани шерик килмасдан вафот этса, албатта жаннатга киради;. (Саxиx).

1. Савол: Болажоним, ширк келтирган одамга нима дейилади ?

Жавоб: Ширк келтирган одамга мушрик дейилади.

2. Савол: Болажоним, ширк келтирган одам жаннатга кира оладими?

Жавоб: Йўк дадажон, мушриклар дўзахга ташланади.

3. Савол: Унда мушрикларни Аллоx кечирмайдими?

Жавоб: Xа дадажон, Аллоx xар кандай гуноxни хоxлаган бандасидан кечиради, аммо ширкни кечирмайди.

4. Савол: Болажоним, унда ширкдан жуда эxтиёт бўлишимиз керак экан-да?

Жавоб: Xа дадажон, мушрик бўлиб колмасликни Аллоxдан сўраб туришимиз керак.

5. Савол: Кандай килиб сўраймиз?

Жавоб: Айтамизки: Аллоxумма инний аъувзу бика ан ушрика бика шайъан ва ана аъламу ва астагфирука лима ла аъламу.

Барака топ болажоним.