Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

12-дарс

3086 марта кўрилган

Xурматли ота-оналар, фарзандингизни кўчада кимлар билан ўртоклашаётганига, кимлар билан кўпрок бўлаётганига жиддий аxамият беринг. Баъзи болаларнинг бетарбия оилада ўсаётгани, ёмонсўз, шилким бўлиши ва ўзининг ёмон таъсирини фарзандингизга ўтказаётгани эxтимолдан xоли эмас. Канчадан-канча ота-оналар улгайиб колган фарзандларини ёмон дўстларидан ажратиб ололмаётганига гувоx бўламиз. Баъзан ёвуз дўстлари туфайли арокхўр, зинокор, ўгри-киссавур ва айникса бугунги кунда, наркотик моддалар истеъмолига ўтириб колган фарзандларни тарбия килишдан ота-оналари ожиз колишмокда. Ўз фарзандларидан тўйиб, уларга кафасни раво кўришмокда. Меxрибон пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтган эдилар: Киши дўстининг динида бўлади. Ким билан дўстлашаётганига назар солсин (Xадис саxиxдир).

1. Савол: Болажоним, яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Охират кунига иймон келтирамиз.

2. Савол: Болажоним, охиратда нима бўлади?

Жавоб: Барча-барча одамлар кайта тирилади.

3. Савол: Демак, инсонлар ўлгандан кейин яна тириладими?

Жавоб: Xа дадажон, кайта тирилишади. Кейин мўминлари жаннатга, кофирлари эса дўзахга киради.

4. Савол: Болажоним, яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига Аллох таоло томонидан эканлигига иймон келтирамиз.

5. Савол: Болажоним, биз мана шу 6 та нарсага иймон келтирдик. Агар инсон шуларнинг биттасига иймон келтирмаса нима бўлади?

Жавоб: Кофир бўлади. Xаммасига иймон келтириш шарт.

6. Савол: Болажоним, инсон учун шу Иймондан ортик бахт борми?

Жавоб: Йўк дадажон, xамма бахт иймонли кишида.