Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

11-дарс

3068 марта кўрилган

Муxтарам ота-оналар, агар фарзандингизга таълим беришда кийинчиликларга дуч келиб колсангиз куйидаги насиxатга кулок тутишингизни насихат киламиз: чиройли таxорат олиб, таълим беришингиздан олдин икки ракаат намоз ўкиб, Аллоxдан ишингизни енгил килишини сўранг. Агар шу намозни кечанинг охирги кисми, яъни саxарлик вактида ўкисангиз нур устига нур бўлади. Эй Аллоx, фарзандларимизга Куръонинг ва расулинг суннатини таълим бер! Омин!

1. Савол: Болажоним, биз нималарга иймон келтиришимиз керак?

Жавоб: Аллоxга иймон келтирамиз.

2. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоxнинг фаришталарига иймон келтирамиз.

3. Савол: Болажоним, фаришталар xам одам каби тупрокдан яратилганми?

Жавоб: Йўк дадажон, улар нурдан яратилган.

4. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоx осмондан туширган китобларга иймон келтирамиз.

5. Савол: Болажоним, нечта китобнинг номини биласан?

Жавоб: Забур, Таврот, Инжил ва Куръонни биламан.

6. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоxнинг пайгамбарларига иймон келтирамиз.

7. Савол: Болажоним, нечта пайгамбарнинг номини биласан?

Жавоб: Нуx, Иброxим, Мусо, Исо ва пайгамбаримиз Муxаммад (уларга Аллоxнинг салот ва саломлари бўлсин).