Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

10-дарс

3245 марта кўрилган

Азиз ота-оналар, Умар разияллоxу анxу айтадиларки: Кунлардан бирида Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам билан бирга эдик, шунда у кишининг олдиларига (инсон суратида Жаброил фаришта) келиб Эй Мухаммад, Иймон тўгрисида менга хабар беринг! деди. Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай жавоб килдилар: "Аллоxга, Унинг фаришталарига, Унинг китобларига, Унинг пайгамбарларига, охират кунига иймон келтиришинг xамда такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтиришинг (Муслим ривояти). Азизлар, бу дарсда фарзандларимизга иймонни тушунтирамиз. Иймон- тил билан Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох дейиш, шу тавхид калимасини калбда тасдиклаш ва бу калима талаб киладиган ибодатларни адо этиш. Шунинг учун Иймон- хам сўз хам амалдир. Ибодат килиш билан зиёдалашади, гунохга кўл урилганда эса нуксонлашиб боради.

1. Савол: Болажоним, жаннатга кириш учун одамда нима бўлиши керак?

Жавоб: Иймон бўлиши керак.

2. Савол: Иймонли бўлиш учун нима килиш керак?

Жавоб: Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох дейиш керак.

3.Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох

калимасини тил билан айтса бўлдими?

Жавоб: Тил билан Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох деб, калбда эса уни тасдиклаш керак.

4. Савол: Болажоним, калбинг каерда?

Жавоб: Мана ба ерда, юрагим калбимдир.

5. Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох нима дегани?

Жавоб: Аллоxдан бошка хак худо йўклигига гувохлик бераман хамда Мухаммад Аллохнинг пайгамбари эканлигига гувохлик бераман.

6. Савол: Болажоним, Иймони бор кишига ким дейилади?

Жавоб: Иймонли кишига мўмин дейилади.

7. Савол: Мўминларни Аллоx яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, Мўминларни Аллоx яхши кўради, биз xам уларни яхши кўрамиз.