Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Исм ва феъл турлари

5465 марта кўрилган

Исм ва феъллар ушбу етти турдан бирига мансуб бўлади: саҳиҳ, музоъаф, мисол, ажваф, ноқис, лафиф, мултавий.

Саҳиҳ (соғ) аслий ҳарфларидан бирортаси иллат ҳарфи бўлмаган ва иккита ҳарфи бир хил бўлмаган исм ё феълдир. Масалан: ضَرْبٌ فَعْلٌ вазнида, ضَرَبَ → فَعَلَ вазнида.

Иллат ҳарфлари учта: و ا ي (вов, алиф, ё).

Агар калиманинг ف (фо)си ўрнида ҳамза бўлса маҳмузул фо (фоси ҳамзали) дейилади. Масалан: اَبَرَ → فَعَلَ вазнида.

Агар ҳамза ع (айн)нинг ўрнида бўлса маҳмузул айн (айни ҳамзали) дейилади. Масалан: بَأَرَ → فَعَلَ вазнида.

Агар ҳамза ل (лом)нинг ўрнида бўлса маҳмузул лом (ломи ҳамзали) дейилади. Масалан: بَرَأَ → فَعَلَ вазнида.

Музоъаф (иккиланган) икки қисмдир: сулосий музоъаф ва рубоъий музоъафеъли

Сулосий музоъафларда ع (айн) ва ل (лом) ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан: فَرَّ - аслида فَرَرَ → فَعَلَ вазнида.

Рубоъий музоъафларда ف (фо) ва биринчи ل (лом)нинг ҳамда ع (айн) ва иккинчи ل (лом)нинг ўрнида икки бир хил ҳарф бўлади. Масалан: صَرْصَرَ → فَعْلَلَ вазнида.

Калиманинг ف (фо)си ўрнида иллат ҳарфи бўлса мисол (саҳиҳга ўхшаш) дейилади. Масалан: وَعْدٌ ва وَعَدَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

Калиманинг ع (айн)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ажваф (ғовак) дейилади. Масалан: قَوْلٌ ва قَوَلَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

Калиманинг ل (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса ноқис (қисқа) дейилади. Масалан: رَمْيٌ ва رَمَيَ → فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

Калиманинг ع (айн) ва ل (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса лафиф (ёпишган) дейилади. Масалан: قَوْيٌ ва قَوِيَ → فَعْلٌ ва فَعِلَ вазнида.

Калиманинг ف (фо) ва ل (лом)и ўрнида иллат ҳарфи бўлса мултавий (ўралган) дейилади. Масалан: وَشْيٌ ва وَشَي → فَعْلٌ ва فَعَل вазнида.