Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мимли масдар, исми олат, исми тафзил

3745 марта кўрилган

Мим билан бошланган масдарлар масдари мимий деб аталади. У сулосий мужаррадда مَفْعَلٌ вазнида келади: مَصْدَرٌ (қайтмоқ), مَسْمَعٌ (эшитмоқ), مَبْدَأٌ (бошламоқ) каби.

Сулосий мужарраддан бошқаларда эса исми мафъули вазнида келади: مُكْرَمٌ , مُدَحْرَجٌ , مُتَدَحْرَجٌ каби.

Исми олат

Бир ишни бажаришда ишлатиладиган қурол ва асбоб номи исми олат дейилади. Исми олат сулосий мужаррадда مِفْعَلٌ , مِفْعَالٌ ва مِفْعَلَةٌ вазнларида келади: مِسْطَرٌ , مِفْتَاحٌ ва مِكْنَسَةٌ каби. Исми олат 3 сийғада тусланади:

مِضْرابٌ - урадиган бир асбоб, муфрад, исми олат.

مِضْرابانِ - урадиган икки асбоб, тасния, исми олат.

مَضَارِيبُ - урадиган кўп асбоблар, жамъ, исми олат.

Исми тафзил

Бир сифатнинг бировда бошқага нисбатан ортиқроқлигини билдирган исм исми тафзил (қиёсий сифат) деб аталади.

Исми тафзил 6 сийғада тусланади:

اَضْرَبُ - урувчироқ бир эркак, муфрад, музаккар, исми тафзил.

اَضْرَبَانِ - урувчироқ икки эркак, тасния, музаккар, исми олат.

اَضْرَبُونَ - урувчироқ, кўп эркаклар, жамъ, музаккар, исми тафзил.

ضُرْبَى - урувчироқ бир аёл, муфрад, муаннас, исми тафзил.

ضُرْبَيَانِ - урувчироқ икки аёл, тасния, муаннас, исми тафзил.

ضُرْبَيَاتٌ - урувчироқ кўп аёллар, жамъ, муаннас, исми тафзил.