Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

ЖАНОҲ  УТ-ТОЛИБ

 

( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )

 

РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ

  

3 - ДАРС      ا لـدر س الـثـالـث 

 

ИСМ, ФЕЪЛ ВА ҲАРФ

 

    Араб тилшунослари калималарни катта уч қисмга бўладилар:

1. Исм. Бу қисмга нарсалар ва жондорлар отлари, сифатлар, сонлар, иш-ҳаракат номлари ва шахс отлари (мен, сен, у каби) киради. Чунончи:   قلم   اِنْسان    فَرَس    جَمِيلٌ   سَبْعَةٌ   مَجِيءٌ    اَنْت

2. Феъл - иш-ҳаракат ва унинг қилинган замони ва қилувчи шахсни англатган калимадир. Ҳар бир феълдан уч нарса тушунилади: 1) иш-ҳаракат, 2) унинг бажарилиш замони, 3) бажарувчиси. Масалан:  جِئْتُ феълидан “келмоқ” иши сўзловчи шахс тарафидан шу сўзнинг айтилиш замонидан илгари, яъни ўтган замонда бажарилганлиги тушунилади.

2. Ҳарф - гапда мустақил бўлак бўла олмайдиган боғловчи ва кўмакчи сўзлар بِ  اِلَى  وَ  ثُمَّ  اِنَّ  كَ  حَتَّى  اِنْ  ما  каби.

Исми замир - шахс отлари

Замир деб сўзловчи, тингловчи ва ўзга шахсларни англатувчи исмларни айтилади.    أَنا  أَنْتَ  هُوَ  каби.

Шахсларни англатувчи замир исмлар шахслар жинсига кўра икки хил - музаккар (эркак) ва муаннас (аёл) жинсларида бўлади. Сон жиҳатидан эса муфрад (бирлик), тасния (иккилик) ва жамъ (кўплик) шаклларида тусланади.

шахслар

жинси

муфрад (1лик)

тасния (2лик)

жамъ (кўплик)

3 - шахс

ғоиб

(ўзга)

музаккар

هُوَ  - у

هُمَا  - улар

هُمْ  - улар

муаннас

هِيَ  - у

هُنَّ  - улар

2 - шахс

мухотоб

(тингловчи)

музаккар

اَنْتَ  - сен

اَنْتُمَا  - сизлар

اَنْتُمْ  - сизлар

муаннас

اَنْتِ  - сен

اَنْتُنَّ  - сизлар

1 - шахс

мутакаллим

(сўзловчи)

 

اَنا  - мен

 

نَحْنُ  - биз

 

Масдар - ҳаракат номи

Иш-ҳаракат маъносини англатган исмлар масдар дейилади. Ўзбек тилида масдарлар “моқ”, “иш” қўшимчалари билан тугалланади. Сўзламоқ, гапириш каби. Араб тилида эса масдарлар бошқа исмлардан очиқ фарқланадиган бирор белгига эга эмас.

 

7 - машқ. Қуйидаги калималарни исм, феъл ва ҳарфларга ажратинг:

مَرْكَبٌ    قَطْعٌ    مِقَصٌّ    يَبْكِى    مَتَى    كَثِيرٌ    يَرْكُضُ    سِكِّينٌ    اِمْسَاكٌ    هَلْ    مُهْرٌ    اِشْتِرَاءٌ    كَهَامٌ    لِ    سَبْعَةٌ    يُسَاوِى    فِي  جَزَرٌ    قَرَأْتُ    مِصْبَاحٌ    رَخِيصٌ    تَمْشِيطٌ    لَعِبَتْ    فِرَاشٌ    خِيَاطَةٌ    اَنْتُمْ    نَظِيفٌ    مَهْدٌ    كُتِبَ    اِذَا 

 

ҚЎШИМЧА ДАРС        الـتـذيـيـل 

 

Исмлар бинолари

Сулосий мужаррад бўлган исмлар қуйидаги ўн вазндан бирида бўлади:

فَعْلٌ    فَعَلٌ   فَعِلٌ    فَعُلٌ    فِعْلٌ   فِعَلٌ    فِعِلٌ   فُعْلٌ     فُعَلٌ فُعُلٌ      

فَلْسٌ   فَرَسٌ   كَتِفٌ   عَضُدٌ   حِبْرٌ   عِنَبٌ   اِبِلٌ    قُفْلٌ    صُرَدٌ    عُنُقٌ

 

Ўзак ҳарфларига қўшимчалар қўшиш йўли билан хилма-хил вазнлардаги турли сўзларни ҳосил қилиш мумкин. Сулосий мазийднинг ҳар хил мақсадда ясалган турли вазнлари билан кейинги дарсларда танишамиз.

 

Рубоъий мужаррадлар мазкур беш вазнда бўлади:

   فَعْلَلٌ = جَعْفَرٌ     فِعْلِلٌ = زِبْرِجٌ     فُعْلُلٌ = بُرْثُنٌ     فِعْلَلٌ = دِرْهَمٌ     فِعَلْلٌ = قِمَطْرٌ 

 

Рубоъий мазийдлар ҳам жуда кўп вазнларда келади.

 

Хумосий мужаррад тўрт вазнда келади:

   فَعَلْلَلٌ = سَفَرْجَلٌ     فِعْلَلْلٌ = قِرْطَعْبٌ     فَعْلَلِلٌ = جَحْمَرِشٌ     فُعَلْلِلٌ = قُذَعْمِلٌ 

Хумосий мазийд фақат қуйидаги беш вазнда келади:

   فَعْلَلُولٌ = عَضْرَفُوطٌ     فِعْلَلُولٌ = قِرْطَبُوسٌ     فَعْلَلِيلٌ = خَنْدَرِيسٌ     فُعَلْلِيلٌ = خُزَعْبِيلٌ    فَعَلْلَلَى = قَبَعْثَرَى 

 

8 - машқ. “Мабдаъул қироат”даги сулосий мужаррад исмларни вазнига қараб 10 стун қилиб кўчиринг.

فَعْلٌ

فَعَلٌ

فَعُلٌ

فِعْلٌ

فِعَلٌ

فِعِلٌ

فُعْلٌ

فُعَلٌ

فُعُلٌ

فَعِلٌ

لَوْحٌ

قَلَمٌ

رَجُلٌ

عِجْلٌ

عِنَبٌ

اِبِلٌ

خُبْزٌ

رُطَبٌ

اُذُنٌ

كَتِفٌ

 
◄◄◄Аввалига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ